• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Коронавируснинг ошаётган рақамлари ва европаликлар учун очилаётган чегаралар. Туркманистон ва Шимолий Корея нимани яширмоқда?

    Мана май ойининг навбатдаги ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Хўш, бу ҳафта жаҳон ҳамжамияти учун қандай якунланди? «Дарё» дунёда юз берган муҳим воқеалар таҳлилини диққатингизга ҳавола этади.

    Мавзуга доир: Жамоатчилик олдида кўриниш берган Ким. Қайси мамлакатларда карантин қоидалари юмшатилмоқда? Жаҳон ҳафта ичида

    Коронахабарлар

    COVID-19 пандемиясидан касалланиш бўйича дунёда етакчилик қилаётган АҚШдан бошлаймиз. Ўтган ҳафта мобайнида мамлакатда касалликни юқтирганлар сони 1,4 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс институти тадқиқотларида маълум қилинди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 84 минг 985 нафар киши COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    АҚШ иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда етакчи бўлиб турибди. Ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринни Буюк Британия эгаллади, қироллик ҳудудида 33,6 минг нафар одам ҳаётдан кўз юмди. Италия (31,3 минг нафар), Испания (27,1 минг нафар) ва Франция (27 минг нафар) мос равишда 3, 4 ва 5-ўринларда бормоқда. АҚШ ва Европадан ташқарида энг кўп ўлим ҳолати Бразилияда кузатилди, Жанубий Америка мамлакатида 13,5 минг нафар киши касаллик қурбонига айланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Касаллик сабаб АҚШ ва Хитой ўртасида муносабатлар янада таранглашиб бормоқда. Буни ўтган ҳафта мобайнида АҚШ расмийлари берган баёнотлардан ҳам билиб олиш мумкин. Жумладан, АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари  коронавирус туфайли Хитойга қарши санкциялар назарда тутилган қонун лойиҳасини тақдим этди. «Ишончим комилки, Хитой коммунистик партияси ёлғонисиз вирус АҚШда тарқалмаган бўларди», деди лойиҳа ташаббускорларидан бири сенатор Линдси Грэм.

    Унинг сўзларига кўра, Хитой текширув ўтказиш ниятида бўлган халқаро экспертларни коронавирус тарқалиши бошланган Ухань лабораториясига киритишдан бош тортди. «Ишончим комилки, Хитой уни мажбур қилишмагунча ҳеч қачон жиддий текширувлар доирасида ҳамкорлик қилмайди», дея қўшимча қилди у. Президент Трамп эса керак бўлса дипломатик алоқаларни бутунлай тўхтатиб қўйиш мумкинлигини ҳам истисно этмади. «Биз Хитойга нисбатан қўллаш мумкин бўлган тақиқ ва чекловлар жуда кўп. Дипломатик муносабатларни бутунлай узиб қўйсак ҳам бўларди», — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

    АҚШ ҳукумати SARS-CoV-2 коронавирус инфекцияси Ухандаги лабораторияда ишлаб чиқилган ва шаҳарнинг эпидемия ўчоғига айланиши сабаби ҳам шу деб ҳисобламоқда. АҚШ Хавфсизлик вазирлиги ҳисоботида Хитойнинг эпидемия кўлами кенгайишини яширгани ва касаллик хавфи ҳақида огоҳлантирмаганини қайд этилди. Вазиятнинг жиддийлигини сир тутган ХХР кейинчалик тиббиёт буюмлари импортини ошириб, экспортни қисқартирган, дейилганди Associated Press хабарида. Fox News эса манбаларига таяниб, Уханда касалликни биринчи бўлиб юқтириб олган киши шаҳардаги лаборатория ходими бўлганини хабар қилди.

    Мавзуга доир:

    • Ғарб разведкаларининг Хитой коронавирусни қасддан тарқатгани ҳақидаги айблови ростми?
    • Иш фаолиятини тиклаётган британияликлар ва АҚШнинг устидан кулаётган Хитой. Пандемиядан сўнг БМТни нималар кутмоқда? Жаҳон матбуоти шарҳи
    Касаллик тез тарқалаётган иккинчи давлат Россия бўлиб турибди. Мамлакатда ҳафта охирига келиб суткалик касалликни юқтириб олганлар сони 9 200 нафарни ташкил қилган. Вафот этганлар эса 119 та бўлди. Мамлакатда касалланганлар сони ўтган ҳафта давомида 272 минг нафардан ошди. Сўнгги суткада 4 940 киши, эпидемия бошланганидан буён эса жами 63 166 киши коронавирусдан соғайган. Мамлакатда касалликдан вафот этганлар 2,5 мингдан ошиқни ташкил қилмоқда. Касалланиш ҳукумат аъзоларида ҳам қайд этилган. Бош вазир Михаил Мишустин ортидан президент матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам коронавирусни юқтириб олгани маълум қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Песковнинг сўзларига кўра, унда коронавирус инфекцияси деярли ҳар кунги режимда ўтказиладиган тестлардан бирининг натижаси орқали аниқланган. «Тестдан кейинги биринчи куни ҳеч қанақа касаллик белгилари кузатилмади, кейинроқ тана ҳароратим 37 даражадан бироз кўтарилди», — дейди Песков. Президент матбуот котиби икки-уч кун уйда ётганидан кейингина шифохонага борганига аниқлик киритди.

    «Бугунги кунда пневмония билан касалланганлар ҳам уйда даволаняпти, масалан, бир томонлама бўлса… Икки томонлама бўлганда эса танлов йўқ. Бу ерда яна бир муҳим жиҳат шундаки, сенинг ўпкангни вирус каби организминг ҳам емиришни бошлайди», — дейди Песков.

    Россияда касалланганлар сони кўп бўлишига қарамай, ундан вафот этаётган беморлар сони анча паст. Аммо бу кўрсаткичга шубҳа билан қараётганлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, NYT газетаси эълон қилган мақолада шу ҳақида сўз боради.  NYT Москва ва Россиянинг бошқа ҳудудларида коронавирус оқибатида вафот этаётганлар сони расмий статистикадан кўп бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди. Хусусан, газета мустақил демограф Алексей Рашкиннинг сўзларини келтириб ўтди.

    Рашкин Москвада коронавирус қурбонларининг қарийб 70 фоизи рўйхатга олинмаётгани, Россиянинг бошқа минтақаларида ушбу кўрсаткич 80 фоизга тенглигини маълум қилди. Шунингдек, мақолада Россия президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси катта илмий ходими Татьяна Михайлованинг баёноти келтирилган бўлиб, унда Москвада апрель ойида ўлим кўрсаткичлари ўтган ўн йилликда кузатилган ўлим ҳолатларидан анча юқори экани қайд этилган. «Бир нарса аниқ: коронавирус қурбонлари сони расмий маълумотлардан қарийб уч баробарга кўп бўлиши мумкин», — дейди Михайлова.

    The New York Times газетаси Россияда коронавирус қурбонлари сони камайтириб кўрсатилаётгани тўғрисидаги маълумотлар келтирилган мақола мазмунига шубҳа қилинишига ҳеч қандай асос кўрмаганини маълум қилди.

    Март ойида касаллик ўчоғига айланган Европа мамлакатлари эса ўтган ҳафта давомида карантин билан боғлиқ чекловларни юмшатиш ва олиб ташлаш бўйича дастлабки қадамларни ташлади. Италия, Франция каби давлатлар бир қатор соҳаларнинг қайтадан ишга туширилишини маълум қилди.  Францияда дам олиш кунлари пляжлар иш бошлади. Мамлакатда расман 11 майдан карантин талабларини бекор қилиш бошланган. Италия эса 3 июндан бошлаб мамлакат чегараларини европаликлар учун очишни режалаётганини маълум қилди. Испанияда эса чекловлар узайтирилиши маълум қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Германияда аҳоли коронавирус туфайли кўрилган чораларга нисбатан норозилик намойишлари ўтказмоқда. 16 май куни бутун мамлакат бўйлаб турли қатлам вакилларидан ташкил топган минглаб кишилар карантин чекловларига нисбатан норозилик намойишларини ўтказди. Жумладан, Штутгартда 2 минг киши кўчага чиққан.

    Словенияда эса эпидемия ниҳоясига етгани маълум қилинган ва мамлакат чегараларини очишни режалаштирмоқда. Австрияда эса жума кунидан бошлаб ресторан ва венча кафелар очилган. Ватиканда авлиё Пётр ибодатхонаси душанба кунидан бошлаб очилиши режалаштирилмоқда.

    Осиёда эса яхши янгилик. Малайзия ҳукумати салкам икки ойлик танаффусдан сўнг мамлакат масжидларида жума намозларини ўқишга рухсат берган. Касаллик нисбатан кеч «аниқланган» Тожикистонда аҳвол кўринишидан яхшига ўхшамаяпти. Мамлакатда касалланганлар сони минг кишига яқинлашмоқда. Ижтимоий тармоқларда бир ой мобайнида коронавирусдан 23 нафар шифокор вафот этгани ҳақидаги хабарлар ва уларнинг рўйхати тақдим этилган «қора хатлар» пайдо бўлди.

    Касаллик расман тасдиқланмаган Туркманистон ҳамда Шимолий Кореядан шубҳали хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Bloomberg’нинг ёзишича, америкалик ҳарбийлар Шимолий Кореяда коронавирус билан касалланганлар борлигини тахмин қилмоқда. Сеулдаги Корея университети профессори Ким Син Гоннинг маълум қилишича, КХДР чегаралари ёпилгунига қадар 2019 йилнинг охирида Хитой билан чегара яқинида юзлаб касаллик ҳолатлари аниқланган.

    Бу маълумотнинг қанчалик ишончли экани эса номаълум. Шунингдек, КХДР эпидемияга қарши кураш учун бошқа давлатлардан ёрдам қабул қилишга рози бўлди. Sinxua агентлигининг хабар беришича, Хитой Шимолий Корея билан эпидемияга қарши ҳамкорликни кучайтиришга тайёр. КХДР ҳақидаги янгиликларга ихтисослашган NK News нашрининг маълумотларига кўра, Пекин Пхеньянга коронавирусни аниқловчи тест тизимларини жўнатди. Россия ҳам КХДРга ўз ёрдамини таклиф қилди.

    КХДРда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай тус олаётгани охиригача маълум эмас. Бунда билвосита белгилар мамлакатда турли чекловлар жорий қилинганини кўрсатмоқда. Bloomberg’нинг ёзишича, Хитой ва КХДРнинг 1 420 километрли чегарасида савдогарлар йиллар давомида ноқонуний маҳсулотларни олиб ўтган ҳудудлар мавжуд. Агентликнинг тахминига кўра, мазкур кишилар инфекциянинг КХДРдаги тарқатувчилари бўлган бўлиши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Хроника Туркменистана» нашрининг маълумотларига кўра, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига вилоят тиббиёт муассасаларидан COVID-19 билан касалланган беморлар келмоқда. Нашрнинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳафта давомида ўлимлар сони ҳам кескин ортган. Хусусан, юқумли касалликлар шифохонасига Тошҳовуздан коронавирусга чалинган икки аёл келтирилган. Март ойи бошларида эса у ерда коронавирусга таҳлил натижалари мусбат чиққан камида икки туркманистонлик даволанган.

    Мамлакатда расман касаллик қайд этилмаган. Ҳатто, мамлакатда коронавирус ҳақида гапириш ҳам тақиқлаб қўйилган.

    Бошқа хабарлар

    Коронавирус пандемияси соясида бошқа хабарлар эътиборсиз қолиб кетаётгандек тасаввур пайдо бўлмоқда. Мазкур ҳафтада қўшни Афғонистонда мудҳиш террористик ҳаракат амалга оширилди. 12 май куни жангарилар Кобулдаги туғруқхонага қуролли ҳужум қилиб, у ерда 16 кишини ўлдирди. Вафот этганлар орасида оналар ва болалар борлиги маълум қилинди. Ҳукумат ҳодисада «Толибон» ҳаракатини айблаётган бўлса-да, аммо ҳаракат буни тан олмади.

    Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, худкуш террорчилар ҳарбий кийимда бўлган ва уларнинг ҳаммаси йўқ қилинган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани куч ишлатар тизимларга террорчиларга тезкор жавоб ҳужуми уюштиришни буюрди. Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амрилло Солиҳ ҳам ушбу ҳужум ортида «Толибон» ҳаракати ва уларнинг иттифоқчилари турганини қайд этди. Февраль охирида АҚШ ҳамда «Толибон» ҳаракати узоқ давом этган музокаралардан кейин ҳудудда ўт очмаслик ҳақида келишиб олган эди ва Афғонистон ҳукумати билан ҳам бу борада музокара олиб борилиши маълум қилинганди.

    Келишувнинг асосий шартларига кўра, икки томон асирлар алмашинувини амалга оширмоқда. Келишув имзолангач, Кобул қамоқхоналаридаги «Толибон» ҳаракати аъзоларини озод қилиш бошланди. 2 майда Пул-э Чархи қамоғидан ташкилотнинг 100 га яқин аъзоси озодликка чиқарилганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сўнгги ҳафтада қўшни Туркманистонда ижтимоий аҳвол анча таранглашди. Бунга асосан мамлакатда кузатилган табиий офатлар натижларини бартараф этишда сусткашликка йўл қўйилиши сабаб бўлган. Туркманистоннинг Лебоп вилояти маркази бўлган Темир йўл туманида ҳукумат 27 апрель, 4 ва 13 май кунлари ёпирилган довул оқибатлари бартараф этмаётгани туфайли маҳаллий аҳоли норозилик намойишига чиқди. Turkmen.news ушбу нозорилик чиқишининг айрим тафсилотларини маълум қилди.

    Қайд этилишича, норозилик чиқишида мингга яқин аҳоли иштирок этди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. «Эркаклар қўрқишади. Уларни дарҳол олиб кетишади, аёлларга, айниқса, болалиларга эса одатда тегишмайди», деган нашрга маълум қилинган манбалардан бири.

    Бундан ташқари, мамлакатда озиқ-овқат тақчиллиги ҳам юзага келмоқда. Ўтган ҳафта мобайнида нон ҳамда мевага узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Мамлакатда ҳамон коронавирус касаллиги расман тан олинмади, бироқ юқорида айтганимиздек, касаллик мавжуд бўлса ва мамлакатда карантин тартиби ўрнатилса, халқни жуда оғир кунлар кутиб турганини тахмин қилиш мумкин.

    17.05.2020, 17:49   Изоҳ (0)   166103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пуэрто-Рикода АҚШга қўшилиш бўйича референдум ўтказилади

    17.05.2020, 17:11

    Россияда кетма-кет иккинчи кун коронавирусга янги чалинганлар сони 10 минг кишидан камроқни ташкил этмоқда

    17.05.2020, 15:47

    Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

    17.05.2020, 13:18

    Доғистонда 40 нафардан ортиқ шифокор коронавирус ва пневмония оқибатида вафот этгани маълум қилинди

    17.05.2020, 13:03

    Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат инсонлари рейтингида бир поғона юқорилади

    17.05.2020, 12:45

    Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 1138 кишига, Қозоғистонда эса — 6157 кишига етди

    17.05.2020, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.