«Ротор» клуби ёрдамчи мураббийи Максим Шацких «Тезкор студия» дастурида «Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги энг яхши чет эллик мураббий кимлигини айтди.
«Менга Боб Ҳоутон ёқарди. У эҳтиросли, жўшқин, хушчақчақ, хуллас, ҳақиқий инглиз эди. Мураббий фаолияти қизиқарли бўлганди.
Маҳаллий мураббийлар ичида кимни ажратиб кўрсатиш мумкин? Хўш, жуда қийин. Ҳеч кимни хафа қилгим келмаяпти. Қийин савол», — дейди Шацких.
Максим Шацких 1999—2014 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган. Бу вақтда у Владимир Сальков, Леонид Остроушко, Ханс-Юрген Гёде, Боб Ҳоутон ва Валерий Непомняший каби чет эллик мураббийлар билан ишлаган. Шунингдек, Максим терма жамоаси сафида Маҳмуд Раҳимов, Юрий Саркисян, Равшан Хайдаров, Рауф Инилеев, Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов қўл остида ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)