«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентинада коронавирусга қарши кураш учун ўз ҳиссасини қўшди.
TyC Sports нашрининг хабар қилишича, Месси Гаррахана фондига 500 минг евро ўтказиб берган. Мазкур маблағ Аргентинадаги 8 та шифохонага бўлиб берилган.
Месси ўтказиб берган маблағлар шифокорлар учун ҳимоя воситалари, кўп функцияли мониторлар ва қолган воситалар учун харажатларга ишлатилган. Шунингдек, бешта сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинган.
Аввалроқ Месси Каталонияда коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро хайрия қилганди.
Аргентинада коронавирус юқтириб олганлар сони 6200 дан ошди. 1800 ортиқ киши тузалган бўлса, 314 нафар одам вафот этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)