Россия фанлар академияси тизимли таҳлил институти катта илмий ходими Алексадр Кононов коронавирус пандемияси сабаб одамларнинг коинотни ўзлаштириш жараёни жадаллашишини қайд этди, деб ёзмоқда Россиядаги интернет-нашрлари.
«Ҳозир коинотни ўзлаштириш анчайин қулай — ҳар томонлама такомиллашган ҳаво кемалари ва станцияларни яратишга шароит ва сабаблар етарли», — дея у коинотни ўзлаштириш учун маблағлар ҳам ажратилиши лозимлигига урғу берган.
Кононовнинг фикрича, XXI аср охирига бориб одамлар атроф-муҳитга зиён етказадиган ҳар қандай саноат ёки бошқа ишлаб чиқарши соҳасини Ер шаридан ташқарида ташкил қилиши лозим.
«Ер экологик жиҳатдан тоза ҳудудга айланиши керак — етарли даражада қулай ва хавфсиз ҳудуд бўлиши зарур. Одамлар коинотда ишлаши керак, сайёра эса улар дам олиши ва нафақа гаштини суриши учун барча шароитлар яратилган масканга айланади», — дейди олим.
Кононов космик йўналишнинг меҳнат соҳасидаги келажаги порлоқ бўлади. Шунингдек, у дунёни роботлаштиришдаги янги «портлаш» кутиб турганини ҳам тахмин қилди.
Изоҳ (0)