Ўзбекистонда 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга кўпайиб, 2 324 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2314 тани ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда корнавирус инфекцияси билан касалланиш илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1721 киши касалликдан соғайди, 10 нафар бемор эса вафот этган.
Касалланиш ҳолатлари сони нисбатан камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумати карантин чораларини юмшатишга қарор қилган, мамлакат «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган.
Изоҳ (0)