Кўча суратлари рассоми Бэнкси ўзининг Instagram’даги саҳифасига янги картинасини жойлаштирди. У Англиянинг Ҳэмпшир графлигидаги Саутгемптон шифохонасида пайдо бўлган, деб ёзади BBC News.
Ўлчами бир квадрат метрга тенг мохонром полотнода комбинезон ва футболка кийган болакай Ўргимчак одам ва Бэтмен ўйинчоқлари ётган идиш ёнида ўтирибди. Болакайнинг қўлида ҳамшира кўринишидаги ўйинчоқ бўлиб, у худди Супермен каби қўлларини юқорига кўтармоқда. Ҳамширанинг костюмида қизил хоч тасвирланган — бу картинадаги ягона рангли деталь.
Рассом шифохона ходимларига хат қолдирган: «Қилаётган барча ишларингиз учун раҳмат. Умид қиламанки, бу фақатгина оқ-қора рангда бўлса ҳам, бу жойни бироз руҳлантиради».
Картина кузга қадар шифохонада осиғлиқ туради, шундан сўнг у аукцион орқали сотилиб, пуллар Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида Бэнкси чизган сурат Sotheby’s аукционида бир миллион фунтга сотилиши билан ўзини ўзи йўқ қилган эди.
Мавзуга доир:
- Парижда бир йил ичида иккинчи марта Бэнксининг граффитиси ўғирлаб кетилди
- Бэнксининг Британия парламенти мазах қилинган картинаси 12 млн долларга сотилди. Бу кўча мусаввири асарлари учун янги рекорд
- «Уйдан ишлашимни хотиним ёмон кўради». Бэнкси ўзининг карантинга бағишланган янги ишларини кўрсатди (фото)
Изоҳ (0)