• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда тошқиндан талафот кўрган туманларда 50 та кўп қаватли уй қурилади. Квартиралар уйларига жиддий зарар етган фуқароларга бепул берилади

    Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 50 та кўп қаватли уй қуриш режалаштирилмоқда. Қуриладиган уйлардаги квартиралар уйларига жиддий зарар етган фуқароларга бепул тақдим этилади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлигига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни «Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишни имзолаган.

    Ушбу фармойишга мувофиқ, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.

    Президент маслаҳатчиси, фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхон Худойберганов, бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев комиссия раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Комиссия таркибига бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, қурилиш вазири Ботир Зокиров, молия вазири Тимур Ишметов, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси вазифасини бажарувчи Ҳусниддин Ҳосилов ва бошқалар киритилган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов комиссия таркибига киритилмаган.

    Комиссия олдига юз берган фалокат оқибатларини бартараф этиш, етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш, эвакуация қилинган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, қурилиш ишлари ҳажмини аниқлаш, қишлоқ хўжалигидаги йўқотишлар ўрнини қоплаш ва суғориш тизимларини қайта тиклаш, тўғон ёрилишининг сабабларини ўрганиш каби вазифалар қўйилган.

    Фармойишга мувофиқ, бошқарув органлари ва сектор раҳбарларига тошқин юз берган ҳудудларда суткалик навбатчилик ташкил қилиш бўйича топшириқ берилган

    Молия вазирлиги томонидан юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берилган. Зарур ҳолларда бу сумма оширилиши мумкин.

    Қурилиш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта ичида малакали пудратчилар ўртасида танлов ўтказиши ва ғолиблар билан кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича шартнома тузиши керак.

    Сирдарё вилоят ҳокимлиги уйлари тошқин сабабли жиддий зарар кўрган фуқароларнинг рўйхатини тузиши ҳамда уларга давлат бюджети ва бошқа молиялаштириш манбалари, шу жумладан, мақсадли давлат маблағлари ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан қуриладиган янги кўп қаватли уйлардан бепул хонадонлар ажратиши керак.

    Сув хўжалиги ва Қурилиш вазирликларига Сардоба сув омборини тиклаш бўйича ишлар режасини ишлаб чиқиш, тўғондан сув оқишининг олдини олиш ва сув омборининг бузилган қисмини реконструкция қилиш топширилди.

    Мавзуга доир: «‘Бажарамиз’, ‘ест’ қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Кўп одамлар билан хайрлашаман» — Шавкат Мирзиёев

    Маълумот учун, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган, шунингдек, 4 нафар фуқаронинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

    Воқеа юз берган куниёқ Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига етиб борди. У сув тошқини оқибатларини кўздан кечирди, офатдан жабрланган аҳоли билан мулоқотда бўлди, шароит яхшиланмагунича ҳеч бир раҳбар ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлади. Аллақачон қайта тикланиши бошланган тўғонни бир неча бор бориб кўрди, иш жараёни билан танишди.

    Тўғоннинг ёрилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Мавзуга доир: 

    • Сирдарёдаги сув тошқинидан жабр кўрганларнинг йўқолган ҳужжатлари дубликатларини топшириш бошланди (фото)
    • «Йиғлаб қўнғироқ қилиб, тезда қочинг деб огоҳлантирди». Сардобадаги фалокатдан биринчилардан бўлиб хабар топган фуқаролар

    06.05.2020, 23:46   Изоҳ (0)   69281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик ҳамшира 1 ойлик маошини карантинда қийналган оилаларга сарфлади

    06.05.2020, 23:20

    Бухорода 70 ёшли қайнона ўзини ўлдирган ўғлининг қасдини олиш учун келинини ўлдирди

    06.05.2020, 23:14

    Тошкент шаҳри «сариқ», Қорақалпоғистон ва 7 та вилоят «қизил», коронавирусга чалинган беморлар қолмаган ҳудудлар эса «яшил» тоифага ажратилди

    06.05.2020, 22:59

    Навоийда 25 минг долларга сохта симоб сотаётган шахслар қўлга олинди

    06.05.2020, 22:44

    Сирдарёдаги сув тошқинидан жабр кўрганларнинг йўқолган ҳужжатлари дубликатларини топшириш бошланди (фото)

    06.05.2020, 22:08

    «Карантин даврида ҳеч кимнинг уйи бузилмайди». Косон ҳокими уйи бузилаётгани айтилган аҳоли билан учрашди

    06.05.2020, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.