Тошкент вақти билан 6 май куни соат 15:51 да Хитой—Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 431 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги вилоятларида сезилган. Хусусан, зилзила кучи Наманганда 2 баллни, Андижонда 3 баллни ва Фарғонада 2 баллни ташкил қилган.
«Республиканиниг бошқа ҳудудларида зилзила сезилмади, талафотлар бўйича маълумотлар келиб тушмади», — дейилади ФВВ хабарида.
Бироқ «Дарё» муштарийларининг маълум қилишича, мазкур ер силкиниши Тошкент шаҳрида ҳам сезилган.
Изоҳ (0)