Сурхондарё вилояти Узун туманида 3 май куни соат 20:00 ларда ёш болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса «Ўзбекистон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108В автомобиль йўлининг 9-километрида юз берди. 1983 йилда туғилган Д.Г. Lacetti автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 8 ёшли Р.Ш. (ўғил бола) ва 7 ёшли Ш.Х. (қиз бола)ларни уриб юборган.
Пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙҲХББ йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаат қилиб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишни сўради.
Изоҳ (0)