Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўз сайти орқали 27 апрелдан 3 майгача (душанбадан якшанбагача) одам ўлими билан якунланган 7 та йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди. Ушбу 7 та ҳодисадан 5 таси Сурхондарё ҳудудида содир бўлди.
7 та ЙТҲда жами 8 киши:
- 27 апрель куни Шўрчи туманида Nexia ва «Камаз» тўқнашуви оқибатида енгил машинанинг 27 ёшли йўловчиси;
- 27 апрель куни Тошкентда «Газель» ва Hyundai Porter тўқнашуви оқибатида юк машинасининг 55 ёшли ҳайдовчиси;
- 28 апрель куни Шўрчи туманида Nexia ва «Зил» тўқнашуви оқибатида енгил машинанинг 29 ёшли ҳайдовчиси;
- 29 апрель куни Жиззахнинг Пахтакор туманида Matiz ағдарилиб кетиши оқибатида 25 ёшли ҳайдовчи ва 13 ёшли йўловчи;
- 30 апрель куни Жарқўрғон туманида Matiz велосипедчини уриб юбориши оқибатида 55 ёшли велосипедчи;
- 1 май куни Бойсун туманида Volvo юк машинаси бетон тўсиққа урилиши оқибатида 30 ёшли ҳайдовчи;
- 3 май куни Lacetti ёш болаларни уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди.
Маълумот учун, ўтган ҳафта давомида коронавирус туфайли Ўзбекистонда 2 киши вафот этди. 15 мартдан буён эса вафот этганлар сони 10 кишига етди.
Изоҳ (0)