• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғарб махсус хизматлари Хитойни коронавирусга оид далилларни йўқ қилишда айблади

    Хитой 2019 йилнинг охирларида Ухань провинцияси тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясига оид далилларни қасддан йўқ қилиб юборган. Бу ҳақда АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия махсус хизматларини бирлаштирувчи «Беш кўз» разведка альянси томонидан тайёрланган 15 варақли ҳисоботга таяниб, The Daily Telegraph хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳужжатда таъкидланишича, Хитой ҳукумати коронавирус пайдо бўлишига оид ҳар қандай маълумотни яшириб, шу орқали бошқа мамлакатларни хавф остига қўйган. Шунингдек, маълумотларга кўра, Хитой COVID-19 борасида лабораторияларда ўтказилган тажрибаларга оид далилларни ҳам йўқ қилиб, вакцина яратиш устида иш олиб бораётган хорижлик олимларга биоматериалларни тақдим этишдан бош тортган.

    Ҳисобот муаллифларининг фикрича, Пекинда ўтган йилнинг декабрь ойи бошида инфекциянинг одамдан одамга юқиши борасида далиллар бўлган, бироқ буни 20 январга қадар яшириб келган. Ҳужжатга кўра, 3 январь куни Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси коронавирус намуналарини йўқ қилиш ва номаълум инфекцияси ҳақида маълумотларни эълон қилмаслик бўйича кўрсатма берган.

    Daily Telegraph’нинг ёзишича, ҳисоботда Ухань институтидан бўлган доктор Ши Чжэнли бошчилигидаги вирусолог олимлар гуруҳи ҳақида сўз боради. Улар 2013 йил Юньнань провинциясидаги ғорларда кўршапалак ахлатлари устида тадқиқот олиб борган. Аниқланишича, намуналар 96,2 фоиз COVID-19 коронавирус инфекциясини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 вирусига ўхшаш. Бундан ташқари, олимлар SARS коронавирусларининг синтези устида тақдиқот ўтказиб, у кўршапалакдан сутэмизувчиларга юқиши мумкинлигини таҳлил қилган. 2015 йилнинг ноябрида Шимолий Каролина университети билан биргаликда ўтказилган тадқиқотлар натижасида, SARS’га ўхшаш ушбу вирус кўршапалаклардан одамга тўғридан-тўғри юқиши ва уни даволаб бўлмаслиги аниқланган.

    Орадан бир неча йил ўтгач, 2019 йилнинг мартида доктор Чжэнли ва унинг жамоаси, хусусан, Австралияда беш йил давомида ишлаган Пэн Чоу тиббиёт журналларининг бирида Bat Coronaviruses («Кўршапалаклар коронавируси») номли мақола эълон қилган. Унда олимлар «вирусларнинг қайноқ нуқталари ва уларнинг турлараро потенциал тарқалиши» ҳақида ёзиб, ўз ишларини «Хитойдаги кўршапалаклар коронавирусини ўрганиш орқали навбатдаги касаллик тарқалиши хусусиятини тушуниш» дея изоҳлаган. Мақолада шундай дейилган: «SARS ёки MERS каби коронавируслар келажакда кўршапалаклардан тарқалади ва бу Хитойда содир бўлишнинг юқори эҳтимоллиги мавжуд».

    Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Пекинни коронавирусга оид фактларни яширгани учун жавобгарликка тортишга ваъда берган эди. Миссури штати бош прокурори эса коронавирус сабаб Хитойни судга берганди.

    Мавзуга доир: Хитойда коронавирус ҳақида илк марта ноябрь ойида маълум бўлгани аниқланди

    03.05.2020, 10:15   Изоҳ (0)   61200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эвакуация ҳудудига келган Мирзиёев, Рамазонни кутган Ғазо сектори, денгиз мушуги учун экскурсия. Ҳафта суратлари

    02.05.2020, 23:38

    Испанияда кўчада сайр қилиш ва спорт билан шуғулланишга рухсат берилди

    02.05.2020, 23:18

    Москва мэри айни пайтда шаҳар аҳолисининг қанча қисми коронавирусга чалинганини маълум қилди

    02.05.2020, 21:36

    Туризм ва саёҳатларга яна рухсат берилган Хитой — суратларда

    02.05.2020, 19:34

    Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етди

    02.05.2020, 16:52

    Қозоғистонда яна 114 киши коронавирусга чалинди

    02.05.2020, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.