Украинанинг Murmuration Technology компанияси ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали CoolOn тижорий электрокари тасвирларини жойлаштирди. Лойиҳа муаллифларининг ғоясига кўра, фургон-трансформер ечилувчи юк бўлмасига, батарея модули ва хоҳишга қараб бир неча электромоторга эга бўлади, деб хабар беради Motor.
CoolOn’нинг узунлиги, эни ва баландлиги мос равишда 5000, 1700 ва 2100 миллиметрга тенг, бу эса унинг Cаnоо шаттлидан каттароқ эканлигини кўрсатади. Машинани жиҳозлашда имкон борича маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланилади. Юк бўлмаси — ечилувчан. Унинг ўрнига пикапдаги каби кузов, манипулятор ёки кўчаларни тозалашга мўлжалланган махсус қурилма ўрнатиш мумкин.
Шунингдек, моделга қуввати 40 киловатт/соатга тенг литий-темир-фосфатли батарея ўрнатилади. У бир марта қувватланиш орқали 200 километр масофа босиш имконини беради.
Murmuration фирмаси CoolOn’га 30-80 киловатт қувватга эга ўзининг реактив вентил электромоторларини ўрнатиш ниятида. Уларда мис кам ва магнитлар йўқ, шу сабабли бу маҳсулот нархининг арзонроқ бўлишига таъсир кўрсатади.
Изоҳ (0)