• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирусга чалинди. У соғайганидан кейин ҳам лавозимига қайтмаслиги мумкин

    Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда унинг ўзи Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда маълум қилган. Meduza бош вазирнинг коронавирус юқтириб олгани ва Россия ҳукуматида ушбу воқеадан кейин бўлган, кутилиши тахмин қилинаётган воқеалар ҳақида маълумот берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ҳозиргина коронавирусга мен топширган тест ижобий натижа берибди. Шу муносабат билан ҳамкасбларимга касал юқмаслиги учун ‘Роспотребнадзор’ талабига риоя қилган ҳолда ‘ўзини яккалаш’ тартибига ўтишим, шифокорлар талабларини бажаришим зарур», — деган Мишустин Путин билан суҳбат чоғида.

    Мишустин касалликнинг қайси босқичда экани ҳақида гапирмаган. «Эхо Москви» бош муҳаррири Алексей Венедиктов Telegram’даги каналида бош вазирнинг иситмаси баланд бўлиб, ҳарорати 39 даражада эканини хабар қилган. Мишустиннинг матбуот котиби Борис Беляков ҳукумат раҳбарининг тиббиёт муассасасида даволанишини маълум қилган.

    Мишустин йўқлигида бош вазир вазифасини вақтинча бажариш унинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов зиммасига юкланди. Мишустиннинг ўзи ушбу номзодни тавсия қилган ва ҳукуматнинг иши ўз тартибида давом этишини билдирган. Мишустин коронавирусга чалинганини эълон қилганидан ярим соат ўтар-ўтмай Путин Белоусовни вақтинча бош вазир лавозимига тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолагани эълон қилинган.

    Meduza’нинг Россия ҳукуматига яқин суҳбатдоши Михаил Мишустиннинг бош вазир курсисини қайта эгалламаслиги мумкинлигини инкор этмади. У бош вазир вазифасини бажариш Андрей Белоусов зиммасига Президент фармони билан юклатилганига эътибор қилган. Россия ҳукумати тўғрисидаги федерал конституцион қонуннинг 8-моддаси бўйича бош вазир йўқлигида унинг ўринбосарларидан бири ҳукуматга раҳбарлик қилади ва ваколатни топшириш учун алоҳида Президент фармони имзоланиши шарт эмас (ваколатларни тақсимлаш бўйича ёзма расмийлаштириш талаб қилинади холос). Бош вазир вазифасини бажариш бўйича Президент фармони амалдаги ҳукумат раҳбари лавозимни тарк этган тақдирдагина қабул қилинади ва ўринбосарларидан бири-икки ой муддатга ижро органига раҳбарлик қилади. Бундан ташқари фармон матнида вазифасини вақтинчалик бажарувчи деган сўз бирикмаси умуман ишлатилмаган. Бунга қадар бош вазирлар таътилга чиққан ёки касал бўлган вақтида алоҳида Президент фармони чиқарилмаган. Бошқа томондан олганда эса бош вазир истеъфоси ҳукуматнинг ҳам тарқатиб юборилишини англатади, Путин билан видеоалоқа тарзидаги мулоқотда Мишустин Вазирлар маҳкамасининг ўз тартибида ишлашда давом этишига урғу берди. Бундай ҳолатда Президент фармонини «ёзма равишда ваколатларнинг бўлиб берилиши» сифатида баҳолаш мумкин, унга кўра Белоусов бош вазир йўқлигида унинг вазифаларини бажариб туради.

    Президент администрациясига яқин бошқа бир манба ҳам Мишустин соғайганидан кейин бошқа лавозимга ўтишини тахмин қилган.

    «У собиқ солиқчи сифатида молиявий оқимлар қаерга ва қандай кетишини яхши билади, бироқ Мишустин бошқа мақсадда ижро органи раҳбари бўлганди, яъни миллий лойиҳалар учун маблағлар қаерга сарфланаётганини назорат қилиши керак эди, энди инқироз сабаб бюджетда муаммолар мавжуд. Ҳозир вазият бошқача, иқтисодиёт пандемия сабаб ўтириб қолган ва уни турғазиш зарур. Мишустин бу ишни уддалайдиган одам эмас. Хато қилмади, шунчаки ҳозир унинг вақти эмас», — дея Meduza’га фикрларини билдирган суҳбатдош.

    Администрациядаги бошқа бир киши эса бош вазирнинг ўз лавозимига қайтишини тахмин қилди.

    Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ушбу воқеаларга муносабат билдириб, Мишустиннинг тузалганидан кейин бош вазирликка қайтмаслиги ҳақидаги хабарларни сафсата деб атади.

    Мишустиннинг сўнгги вақтларда қайси амалдорлар билан бевосита кўришиб гаплашгани ҳақида ҳам расмий маълумот берилмаган. Бош вазир матбуот котиби Борис Беляков мулоқотда бўлганлар кўп эмаслиги ва уларнинг барчаси изоляция қилингани ҳамда тест топширишини билдирган.

    Ҳукуматдаги манба Вазирлар маҳкамасида ходимларнинг аксар қисми масофадан ишлашга ўтгани ва бош вазир билан бевосита мулоқот қилувчиларнинг сони камлигини тасдиқлаган. Ҳукуматда охирги вақтларда ўтказилган мажлисларнинг ҳаммаси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган, Мишустин уларда билвосита Оқ уйдаги кабинетидан туриб раислик қилган. Ҳукумат уйидаги барча ходимлар ҳар куни коронавирусга тест топшириб турган.

    01.05.2020, 06:15   Изоҳ (0)   35474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Reuters: Трамп ОПЕК+ келишувига эришиш учун Саудия Арабистонига таҳдид қилган

    01.05.2020, 05:36

    Биткоиннинг нархи бир суткада 18 фоизга ошиб, 9200 долларга етди

    01.05.2020, 00:31

    Норози сартарошлар, 100 ёшли тошбақа, кўчадаги «ўлим маъбуди». 30 апрель суратлари

    30.04.2020, 23:58

    Британияда эпидемия чўққисидан ўтди. Ҳукумат карантин чораларини юмшатиш режасини тайёрламоқчи

    30.04.2020, 23:32

    ЖССТ вакили организмда антитана борлиги инфекция хавф солмаслигини англатмаслигини маълум қилди

    30.04.2020, 22:56

    Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус инфекцияси аниқланди

    30.04.2020, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.