• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чекинишни истамаётган COVID-19 ва карантиндан воз кечаётган Европа. Апрель ойи якунлари

    Апрель ойи ҳам ўз поёнига етмоқда. Коронавирус ҳақидаги хабарлар билан ўтган ой Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар ёмғири остида якунланмоқда. Хўш, бу ойда нималар юз берди? Энг муҳим воқеликлар дайжести билан қуйида таништириб ўтамиз.

    Мавзуга доир:

    • Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?
    • Чегара билмас коронавирус, Идлибдаги можаро, Олтинсой воқеалари, «Оскар»ни эгаллаб олган «Паразитлар». Февраль нималари билан эсда қолди?
    • Карантиндаги дунё. Ўзбекистонда коронавирус қандай кутиб олинди? Март ойининг якунлари
    Чекинаётган, аммо чекинишни истамаётган COVID-19 пандемияси

    Бу ой ҳам COVID-19 пандемияси тўлқини остида бошланди. Айни пайтга келиб бутун дунё бўйлаб касалликка чалинганлар 3 миллиондан ошиб кетди. Шундан 200 мингдан ортиқ бемор вафот этган бўлса, 900 мингга яқин киши тузалган.

    Касаллик ўчоғи бўлмиш Хитойнинг Ухань шаҳри дунё учун ўз эшикларини оча бошлади. Январь ойида Хитойнинг 57 миллион аҳолиси истиқомат қилаётган 15 та шаҳри тўлиқ ёки қисман ёпилган эди. 8 апрель куни касаллик ўчоғи Ухань шаҳри карантиндан чиққанини эълон қилди ва шаҳарда ҳаёт ўз изига туша бошлади. Мамлакатда ҳали касаллик мутлақ тугатилмади. Касаллар кам бўлса-да, ҳамон аниқланмоқда. Мамлакат COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича маълумотларни нашр қилишни тақиқлади. 26 апрель куни касаллик пайдо бўлган Ухань шаҳридаги шифохоналарда коронавирус касаллигини юқтирган беморлар қолмагани маълум қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мавзуга алоқадор:

    • «Хитойнинг ўзи айбдор», «Бу Америка фитнаси». Коронавирус ва у келтириб чиқарган когнитив янглишишлар ҳақида
    • Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Мутахассис жавоб беради
    • «Сени унутмаймиз, коронавирус!». Хитойлик зиёлининг пандемиядан олган хулосалари
    • Хитойлик тадқиқотчиларнинг коронавирусга қарши вакцинаси макака маймунларида муваффақиятли натижа берди
    Касаллик тинчиган Чиндан унинг янги ўчоғи – океан ортига йўл оламиз

    АҚШ март ойидаёқ касалланганлар сони бўйича етакчи ўринга чиқиб олган эди. Бугунги кунда мамлакатда мазкур касаллик билан касалланган 933 933 кишига етган, жами 53 449 киши вафот этган. Мамлакатда суткалик касалланиш даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда. Суткасига икки мингта ўлим ҳолати аниқланмоқда. Касаллик авж олиб кетмасидан олдин, апрель ойининг бошида  АҚШ президенти администрацияси ҳузуридаги Вирусларга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ экспертлари мамлакатда вазият салбий тус оладиган бўлса, ўлим даражаси 2,2 миллион кишига етиши мумкинлигини маълум қилди.

    Бундан ташқари, президент Трамп америкаликларни келаётган икки ҳафта жуда оғир бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШнинг 50 штатида касаллик аниқланган бўлиб, энг кўп Нью-Йорк шаҳрида қайд этилган. Нью-Йоркдаги вазиятдан ўзбекистонликлар ҳам четда қолмади. Шаҳарда истиқомат қилувчи икки нафар ўзбекистонлик 5 апрель куни вафот этгани хабар қилинди. Шунингдек, АҚШда вафот этганлар орасида шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий ҳам борлиги маълум қилинди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Нью-Йоркда ҳатто ҳайвонлар ҳам касал бўлди. Ҳайвонот боғидаги йўлбарсда коронавирус борлиги маълум қилинди. 12 апрелга келиб АҚШ вафот этган касаллар сони бўйича дунёда етакчига айланди. 15 апрель куни АҚШда коронавирусга қарши вакцина дунёда илк бор инсонда синаб кўрилди. Вакцинани қабул қилган шахс эса 44 ёшли Сиэтл шаҳри фуқароси Женнифер Холлер. У бу ҳақида The Telegraph нашрига сўзлаб берган.

    АҚШ бугунги пандемиядан энг кўп зарар кўрган давлат бўлиб турибди. Мамлакатда 26 миллион одам ишсиз қолди. Ҳукумат аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида 1 200 доллардан бир марталик ёрдам пули ўтказиб берди. Дональд Трамп касаллик тарқалишининг олдини олишда етарли чоралар кўрмагани, маълумотларни ўз вақтида очиқламагани айби билан ЖССТга ажратиладиган йиллик тўловини бекор қилганини маълум қилди. Бу 400 миллион доллар деганидир. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Америкага иммиграцияни вақтинча тақиқлашини маълум қилди. Бу ҳақда Америка етакчиси ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

    Мавзуга доир:

    • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фаолияти қисқарадими? Молиявий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами ва қайта очилаётган Америка. Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида
    • Хатосини тан олган Трамп ва Тожикистонда коронавирус тарқалгани ҳақида ишончсиз манбалар. Twitter коронавирус ҳақида
    • «Трампни ноябрда ўзгартиринг». АҚШда фавқулодда ҳолат, чегара ёпилганига қарамай Ўзбекистонга кириб келаётган хитойлик ишчилар. Twitter коронавирус ҳақида
    • Трамп Путинга миннатдорлик билдирди. Эквадорда шиддат билан тарқалаётган коронавирус ва шифокор кийимидаги Исо Масиҳ ҳайкали. Twitter коронавирус ҳақида
    • Мавҳумлик қурбонига айланаётган дунё ва пандемиядан кейинги АҚШ. Трамп қачонгача шифокорлар норозилигига сабаб бўлади? Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида
    Кўҳна қитъадан хушхабарлар

    Апрель ойида Европада аҳвол бироз яхшилангандек бўлди. Аксарият давлатларда вазият яхшиланиш тарафига бурилган бўлса, баъзи давлатлар мавжуд изоляция режимларини юмшатишга қарор қилди. Европани бироз эсанкиратган воқеа Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг уйидан интенсив терапия бўлимига ўтказилгани бўлди. Март ойи охирида унинг коронавирус касалини юқтириб олгани аён бўлган, уйига ўзини изоляцияга олган эди. 7 апрель куни аҳволи оғирлашгач шифохонага ётқизилган.

    Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида у тузалиб шифохонадан чиқди ҳамда 27 апрель куни ишга қайтганини маълум қилди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II навбатдан ташқари халққа мурожаат билан чиқди. Унинг мурожаати давлат телевидениеси орқали намойиш этилди. Унинг бундай фавқулодда мурожаат билан чиқиши кўп кузатилмаган. Асосан янги йил табрикларида чиқиш қиладиган қироличанинг навбатдан ташқари бешинчи нутқи 5 апрель куни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди ва сўнгги юз йилликнинг энг кўп кўрилган телевизуал тадбирлардан бири сифатида тарихда қолди. Мамлакатда бугунга келиб 148 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлса, шундан 20 мингдан ортиқ киши вафот этган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Европанинг қолган давлатларида ҳам касалланганлар сони ҳамон юқорилигича қолишига қарамасдан, кунлик вафот этаётган ва янги аниқланаётган касаллар сони пасайишда давом этмоқда. Касаллик авж олган нуқталардан бири Испанияда 14 апрелдан қурилиш соҳаси вакилларига ишга қайтишга рухсат берилди. Италия эса изоляция режимини 3 майгача узайтирганини маълум қилди.

    Францияда президент Макрон ҳам халқига навбатдаги мурожаати чоғида 11 майдан изоляция режими енгиллашишини, аввало, боғчалар, мактаблар ва коллежлар очилишини маълум қилди. Европа давлатлари орасида Германия касаллик билан курашда юксак натижаларга эришди деб бемалол айтиш мумкин. Мамлакатда касаллар сони юқори бўлса-да, вафот этган беморлар сони озлиги кишини ҳайратда қолдиради. Мутахассислар унинг бу борадаги муваффақиятларини қуйидагича изоҳлайди:

    • мамлакатда амалга оширилган касаллик симптомлари бор аҳолини ёппасига тест қилиш амалиёти. Март ойининг илк ҳафтасида 35 000 киши тестдан ўтказилди. 20 мартга келиб мамлакат кунига 12 минг тест ўтказиш имконига эга бўлди ҳамда эрта тестдан ўтказиш сиёсатини олиб борди. Ўша пайтда Францияда кунлик тест 2 500 тани ташкил қилар эди. 26 мартга келиб вафот этганлар Германияда 0,5 фоизни, Францияда 5,2 фоизни, Испанияда эса 7 фоиз ташкил қилиб турган пайтда, Германия ҳафтасига 500 мингта тест ўтказди.
    • катта миқдорда тест қилиш амалиёти Германияга эҳтимолий касаллик ташувчиларни эрта аниқлаш ва уларни изоляция қилиш имконини тақдим этди. Касаллик илк босқичларидаёқ назоратга олинди. Шундай қилиб, немис касалхоналари оғир аҳволдаги касаллар билан курашишда қийинчиликка дуч келмади ва уларнинг баъзиларини қабул қилмасликка мажбур бўлиб қолмади. Оммавий тест қилиш натижасида касалликнинг кўп аниқланиши расмийларга касалларни ва улар билан алоқа қилганларни изоляция қилишга ёрдам берди ва бу касаллик тарқалиб кетишининг олдини олди.
    • Германия 25 минг дона интенсив даволаш ётоқларига эга. Бу рақам Францияда 7 минг, Италияда 5 мингни ташкил қилади. Бу ҳам вафот этганлар сони камлигига олиб келган сабаблардан биридир.
    • яна бир муҳим фактор касалланган одамларнинг ёши. Германияда касалликни юқтирганларнинг аксариятининг, яъни 70 фоизининг ёши 20—50 ёш орасида. Германиянинг 25 фоиз аҳолисининг ёши 60 дан ошган фуқаролар ташкил қилишини инобатга олсак, рақамлар ўсиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
    • ўлимдан кейинги тестлар амалиётининг йўқлиги ҳам Германиядаги ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг камлигидаги яна бир муҳим фактор деб ҳисобланмоқда. Роберт Коч институти президентининг AFP’га изоҳлашича, Германия инсонларни вафот этмасидан олдин тест қилишни маъқул кўрган. Бундай тестлар Италия ва Францияда амалга оширилган. Шунингдек, карантинда уйида вафот этган кишиларнинг статистикага киритилмаслиги ҳам рақамларнинг камлигини изоҳлайди, дея ҳисоблайди Италиянинг Молекуляр генетика институти эксперти Жиованни Мага.
    15 апрелдан бошлаб Австрия, Литва каби давлатларда баъзи савдо муассасалари ўз фаолиятини қайта тиклашига рухсат берилди. Шунингдек, Италияда ҳам китоб дўконлари очилди. Данияда эса карантин тугагани маълум қилинди. Швеция, Швейцария каби давлатлар фуқароларга қоидаларга риоя қилишни тавсия қилди, аммо улардан уйларида ўтиришни сўрамади. Чехия эса 24 апрель кунидан ўз фуқароларига чет элга чиқишга рухсат бериб, чегараларини очган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Катта 20 талик давлатлари қолоқ давлатларнинг қарзларини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони молия вазирининг сўзларига кўра, қарздор давлатлар келаётган 12 ой давомида қарзлари ҳақида ўйламасалар ҳам бўлади. Шунингдек, у ушбу қарор жуда муҳим эканини ҳам таъкидлади.

    Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Франция телевидениесида қилган чиқишида Африка давлатларига коронавирус инқирози билан курашда ёрдам бериш мақсадида оммавий равишда қарзлардан воз кечиш ҳақида таклиф қилган эди. Бу ҳақда Рим папаси Франциск ҳам ривожланган давлатларни Африкадаги қарзлардан воз кечишга чақирди.

    Мавзуга алоқадор:

    • Коронавирус Италия мафиясининг қуролига айланмоқда. Пандемия давридаги Лотин Америкаси муаммолари ва Хитойнинг ишончсиз статистикаси. Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида
    • Европа уйғониш даврини бошлаб берган қора ўлат. Жаҳон тарихидаги иккинчи пандемия ҳақида
    Ўзбекистонда нима гап?

    Март ойида эълон қилинган карантин ҳамон давом этмоқда ва унинг очилиш санаси ҳозирча 10 май этиб белгиланди. Шу билан бирга давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида иқтисодиётнинг баъзи тармоқлари фаолиятини тиклаш ҳақида кўрсатма бериб ўтди. Бунда карантин талабларига қатъий риоя қилиш кераклиги таъкидланган. Сўнгги кунларда касалликдан тузалаётганлар сони ошиб бормоқда. Ҳозирда 2 мингдан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланган бўлса, улардан тўққиз нафари вафот этган, 1 100 дан ортиқ киши буткул тузалиб реабилитацияга олинган. Шунингдек, карантин тартиблари ҳам секин асталик билан юмшатилмоқда. Жумладан, 30 апрелдан бошлаб шахсий автомашинадан фойдаланишда бир мунча эркинликлар берилди. Ундан ташқари уйи атрофида сайр қилишга ҳам одамларга рухсат этилди. Мамлакатда 240 мингдан ортиқ киши коронавирусга тестдан ўтказилгани маълум қилинди.

    Қўшнилардан шу пайтгача касаллик аниқланмаган Тожикистон 30 апрель куни расман мамлакат ҳудудида касаллик қайд этилганини маълум қилди. Мамлакатда 15 та ҳолат аниқланган бўлиб, улардан 10 нафари Сўғд вилоятидан, беш нафари эса пойтахт Душанбедан.

    Мавзуга алоқадор:

    • «Ўзбекистон ва унинг тўрт қўшниси инқирозга қарши биргаликда курашиши лозим». Франциялик сиёсатшунос Эммануэль Дюпюи билан суҳбат
    • «Ҳозир уйда ўтириб қаҳрамон бўладиган вақт». Карантиндаги ўзбекистонликлар нималар билан банд?
    • Ўзбекистонда коронавируснинг тўртинчи ҳафтаси дайжести: Ўзимизнинг тестлар ва тиббий вентилятор, хайр Анвар Обиджон, бободеҳқондан умидлар
    • Ўзбекистонда коронавируснинг олтинчи ҳафтаси дайжести: Бир грамм вирус, Telegram тестлари, юмшаётган карантин ва яна бир янги фонд
    21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий прописка қилишни соддалаштириш ҳақидаги фармонни имзолади. Президент фармонига мувофиқ бундан буён ишдан бўшатилган ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга қўйилиш юзасидан махсус рўйхат асосида пропискага қўйилган ходимнинг пропискаси «куйиб кетмайди», пойтахтдан уй сотиб олиш учун прописка талаб қилинмайди, бошқа вилоятда яшовчи шахслардан Тошкент шаҳридан уй олганда ундириладиган оширилган қийматдаги давлат божи ҳам бекор қилинади.

    Айтиш мумкинки, ушбу қарор кўпчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Шу пайтгача прописка ҳақида ҳеч нарса демаганлар унинг ноинсоний тизим эканини гапира бошлади. Вилоятликларнинг эса қувончи чексиз. Нима бўлганда ҳам қора сарқит ортда қолгани рост бўлсин.

    Ойнинг охирги кунлари Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши билан ёдда қолди. Жумладан, 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси республиканинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кучли ёмғир ва шамол эсиши оқибатида талафотлар юз берган. Бундан энг кўп жабр кўрган ҳудуд Бухоро вилоятининг Олот ҳамда Қоракўл туманларидир. Иккала туман ҳам ўша кечада алоқадан узилиб қолди. 28 апрель куни тонгда воқеа тафсилотлари билан танишиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Табиий офат натижасида 41 киши тан жароҳати олди, бир киши оламдан ўтди.

    Апрель ойи, умуман олганда, 2020 йил бутун дунё учун омадли келмади. Бу кунлар тезроқ ўтиб кетишини умид қилиб қоламиз.

    Бошқа қандай хабарлар?

    Бу ойда COVID-19 пандемияси ортидан келиб чиққан нефть бозоридаги шов-шувли пасайиш тарихда бўлмаган. АҚШ нефти нархи нол доллар қийматдан пастлаб кетди. 21 апрель куни нефть ишлаб чиқарувчи давлатлардан ташкил топган ОПЕК ташкилоти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Таҳлилчилар АҚШни нефть бозорида рўй бераётган инқирознинг асосий айбдори деб атади. Бундай хулоса Citi экспертлари томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган.

    Бу ойда COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиқаётган тиббий-санитар ва иқтисодий инқирозлар фонида жиддий воқеликлар кўзга ташланмаяпти ёки юз бермаяпти. Чунки дунё тўхтаб қолган. Шундай бўлса-да, айрим жойларда катта шов-шув бўлмасада турли воқеа ҳодисалар юз бермоқда. Улар билан қисқа сатрларда танишиб ўтсак.

    6 апрель куни АҚШ Давлат департаменти Россияда фаолият юрутувчи «Рус империячилик ҳаракати» ва унинг уч раҳбари Станислав Воробьёв, Денис Гариев, Николай Трушчаловларни халқаро террорчи гуруҳ сифатида қора рўйхатга киритди. Бу АҚШда илк рўйхатга олинган оқ риқни тарғиб қилувчи гуруҳ бўлди. Шунингдек, шу куни Чернобиль ҳалокат зонасида ўрмон ёнғинлари келиб чиқди.

    9 апрель куни пандемия фонида бутунлай унутилган Ироқда ҳукумат раҳбари алмашди. Разведка бошқармаси бошлиғи Мустафо ал-Козимий бош вазир этиб тайинланди. Ироқ 2003 ва 2011 йиллардаги уруш ва «Араб баҳори» инқилобий ҳаракатлари оқибатида вайрон бўлиб бормоқда. Минглаб ироқликлар қўшни ва Европа давлатларида қочоқ бўлиб жон сақламоқда.

    Ойнинг яна бир муҳим воқелиги Исроилда якунланган 16 ойлик сиёсий инқироз бўлди. 20 апрель куни бош вазир Бенямин Нетаняҳу ва кўк ва оқлар аллиянси раҳбари Бенни Ганц ўртасида келишув имзоланди ва коалицион ҳукумат тузилди. Келишувга мувофиқ Нетаньяху яна 18 ой давомида ҳукуматда қолади ва шундан кейингина Бенни Ганц ҳукумат раҳбари сифатида унинг ўрнини эгаллайди. Ушбу ҳукумат 1967 йилдан кейин босиб олинган Фаластин ҳудудларида Исроил «суверенитети»ни ҳимоя қилади.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Шунингдек, Дональд Трамп таклиф этган Исроил-Фаластин тинчлик режасини ҳам 1 июлдан бошлаб парламентга ва вазирлар маҳкамасига тақдим этилади. Ушбу режага мувқофиқ Иордан водийси Исроил томонидан аннексия қилинади. Бу Иордан дарёсининг ғарбий соҳилининг 30 фоиз унумдор ерлари дегани. Шундан кейинг чегарада янги Фаластин давлати тузилиши белгиланган. Исроил-Фаластин муаммосини ҳал қилишга бағишланган «аср келишуви» шу йилнинг январь ойида эълон қилинган эди.

     

    Ниҳоят ойнинг энг шов-шувли миш-мишига ҳам етиб келдик. Гап нима ҳақида эканини сездингиз. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин юрагидан ўтказилган жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этибди, деган хабарлар 25 апрель куни бир қатор жиддий нашрларда эълон қилинди. Ортидан 26 апрель куни КХДРда Ким Чен Иннинг ўлими тўғрисидаги хабарлар фонида унинг номидан баёнот эълон қилинди. КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин тирик ва соппа-соғлиги ҳақида Жанубий Корея президентининг маслаҳатчиси Мун Чжон Инга таяниб CNN хабар берди.

    У мамлакат шарқидаги Вонсанда 12 апрель куни юрагидан жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва ўшандан буён кўриниш бермаган. CNN’нинг маълум қилишича, Ким Чен Ин сўнгги марта 11 апрель куни оммага кўриниш берган. Шунингдек, у Ким Ир Сен туғилганига 108 йил тўлиши муносабати билан 15 апрелдаги маросимни ўтказиб юборган. Маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда 2019 йилдан буён ҳокимиятни топшириш учун фавқулодда режа тайёрланмоқда. Мамлакат тепасига амалдаги раҳбар Ким Чен Иннинг ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжон келиши мумкин.

    Узоқ шарқлик диктаторнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ўзбек интернет фойдаланувчиларини ҳам бефарқ қолдирмади. Ижтимоий тарқмоқларда унинг ўлими билан боғлиқ турли хил муносабатлар билдирилди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    30.04.2020, 17:42   Изоҳ (0)   151532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кучли шамол Фарғонада ҳам электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлди

    30.04.2020, 17:12

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

    30.04.2020, 16:09

    Тошкент шаҳар ИИББ шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат этилиши муносабати билан ҳайдовчиларга мурожаат қилди

    30.04.2020, 15:54

    Ўзбекистон сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    30.04.2020, 15:45

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар учун қандай шароитлар яратилган? ССВ жавоб берди

    30.04.2020, 15:38

    Қарши давлат университети ўқитувчиси ойлик маошидан 15 нафар талабага стипендия тайинлади

    30.04.2020, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича йўл харитаси имзоланди

    Ўзбекистон | 12 май, 09:11

    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

    Реклама | 12 май, 09:00

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.