• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кучли шамол Бухоро ва Қашқадарёда нефть ва газ корхоналарининг иши тўхтаб қолишига сабаб бўлди

    Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида 27 апрель куни кечқурун кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Хабар берилишича, 27 апрель куни соат 20:20 да кучли шамол оқими келиши натижасида Қашқадарё вилоятида жойлашган «Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли «Алан» конининг сиқув компрессор станциясидаги иккита газ ҳайдаш агрегати ва «Кўкдумалоқ» конининг 2-йиғиш жойидаги битта газ ҳайдаш агрегати авария ҳолатида тўхтаб қолган.

    Шу куни соат 21:55 да «Кўкдумалоқ» конининг 2-йиғиш жойидаги газ ҳайдаш агрегати, соат 22:00 да эса «Алан» конининг сиқув компрессор станциясидаги тўхтаб қолган иккита газ ҳайдаш агрегатининг бири ишга туширилди. 28 апрель куни соат 01:45 да эса «Алан» конидаги тўхтаб қолган иккинчи газ ҳайдаш агрегатининг фаолияти ҳам қайта тикланди.

    Бухоро вилоятида жойлашган «Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг бешта технологик тармоғи ва «Учқир» қурилмасига юқори босимли буғ етказиб берувчи қозонхонадаги бешта қозон 27 апрель куни соат 20:35 да авария ҳолатида тўхтаб қолган.

    Маълум қилинишича, ҳозирга қадар электр таъминотидаги узилишлар сабабли «Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли қурилмалар фаолияти тиклангани йўқ.

    Шунингдек, 27 апрель соат 21:37 да «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли станцияларда саккизта газ ҳайдаш агрегати ишлашдан тўхтаган. 28 апрель куни соат 03:50 га қадар «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га қарашли барча технологик қурилмаларнинг иш фаолияти қайта тикланган ва улар бир маромда ишламоқда.

    Таъкидланишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси тасарруфидаги филиал ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда хизмат вазифасини олиб борувчи мутахассислар билан ҳамкорликда электр таъминотини тиклаш ҳамда кучли шамол оқибатида етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Бухорода юз берган кучли шамол оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 41 киши жароҳатланди. Кучли шамолдан сўнг Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Самарқанддаги салкам 140 минг хонадон газсиз қолди. Бухоро кучли шамолдан сўнг электр таъминотида энг катта талафот кўрган ҳудуд бўлиб турибди. Бош прокуратура Бухородаги кучли шамол оқибатлари бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорода юз берган кучли шамол оқибатларини кўздан кечириш учун вилоятга ташриф буюрди ҳамда Олот ва Қоракўлда табиий офат оқибатларини кўздан кечирди.

    Маълум бўлишича, 27 апрель шамолидан сўнг Қоракўл ва Олот туманлари билан алоқа узилиб қолган. Интернетда трактор тиркамасида Бухоро шаҳри томон кетаётган қоракўлликлар видеоси пайдо бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур видеога изоҳ берди. Унга кўра, Қоракўл ва Олотда тошқин ҳақида асоссиз миш-миш тарқалган.

    Бундан ташқари, Бухорода кучли шамолдан сўнг 415 та автомобилга жиддий зарар етгани маълум қилинди.

    Мавзуга доир: «Аввал устига дарахт ағдарилган, сўнг бўйнига электр сими ўралашиб қолган». Бухорода кучли шамол қурбонига айланган фуқаро ўлимининг тафсилотлари маълум қилинди

    28.04.2020, 19:08   Изоҳ (0)   47258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро ҳокимлиги тошқин ва эвакуация ҳақидаги хабарларни асоссиз ва ёлғон деб атади

    28.04.2020, 18:55

    ФВВ: Қоракўл ва Олотда тошқин ҳақида асоссиз миш-миш тарқалган. Аҳоли яшаш жойларига қайтарилмоқда

    28.04.2020, 18:30

    Коронавирусга чалинган қашқадарёлик биринчи бемор ҳам соғайди

    28.04.2020, 18:09

    Шавкат Мирзиёев Олот ва Қоракўлда табиий офат оқибатларини кўздан кечирди. Олотда Президент иштирокида учрашув ўтказилмоқда

    28.04.2020, 18:04

    Интернетда трактор тиркамасида кетаётган қоракўлликлар видеоси пайдо бўлди

    28.04.2020, 17:47

    Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар чақалоқ тузалди. Ўзбекистонда тузалганлар сони 958 кишига етди

    28.04.2020, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.