Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини узайтиришга қарор қилди, деб хабар беради Tengrinews.
«Мамлакатда кузатилаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда давлат комиссияси ва экспертларнинг таклифига асосланиб, фавқулодда ҳолат режимини 11 майга қадар узайтириш тўғрисидаги қарорни имзолайдиган бўлдим», — дейди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Таъкидланишича, 11 майга қадар коронавирус билан касалланишнинг янги тўлқини кузатилмаса, фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади.
«Бизнинг вазифамиз — Қозоғистонда салбий сценарий содир бўлишига йўл қўймаслик. Мен учун ҳар бир юртдошимнинг ҳаётидан ҳам муҳимроқ нарса йўқ. Шу билан бирга, фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси вирус тарқалишига оид вазият назорат остида бўлган вилоят ва шаҳарларда карантин режимини енгиллаштиришга тайёр», — дейди Қозоғистон президенти.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳукумат чеклов чораларини босқичма-босқич енгиллаштиришни режалаштираётганини маълум қилган.
Мавзуга доир: Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 2652 кишига, Қирғизистонда эса — 682 кишига етди
Изоҳ (0)