Марказий банк 27 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,49 сўмга тушиб, 10 130,00 сўмни ташкил қилди. Евро 65,36 сўмга тушиб, 10 960,66 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрелда Ўзбекистон банкларида доллар 9850 сўмгача кўтарилган, кун якунида эса 1 АҚШ долларининг қиймати 10 минг сўмдан ошганди. Республикадаги бир қатор банклар 21 апрелдан бошлаб долларни 10 150 сўмдан сотиб олиб, 10 200 сўмдан сотишни бошлаганди.
Изоҳ (0)