NASA олимлари ҳамда Американинг бир қатор тадқиқот муассасалари Ойнинг энг батафсил геологик харитасини яратди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.
Янги харита эстетик функциядан ташқари, келажакда Ойга мўлжалланган миссияларни режалаштиришда, космонавтларнинг тадқиқотларда қизиқиш уйғотадиган керакли жойга қўнишини таъминлашда ёрдам беради. Мазкур лойиҳа устида NASA, Техасдаги Ой ва сайёралар институти ҳамда Аризонадаги Астрогеология илмий маркази иш олиб борган.
Харитани яратишда эски олтита харитадаги маълумотлар бирлаштирилган, шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган янги суратлардан фойдаланилган. Йиғилган маълумотларнинг барчаси географик дастурий таъминот ёрдамида «тикиб чиқилган». Олимлар Ернинг сунъий йўлдоши юзасидаги турли хил объектлар номлари ва тавсифларини умумлаштирган — бунга қадар хариталар бир-биридан фарқ қилар эди. Шунингдек, унда кратерлар, ёриқлар, тизмалар ва бошқа нотекис ландшафтлар кўрсатилган.
Изоҳ (0)