• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Коронавирусдан бонус. Карантин сабаб атмосферага ташланаётган карбонат ангидрид рекорд даражада камайди

    Иқлим ўзгаришлари ҳозирги даврнинг энг йирик муаммоси бўлиб, глобал иқлим исишининг олдини олиш учун жаҳон мамлакатлари анчадан буён уриниб келмоқда. «Дарё» Carbon Brief ахборот-таҳлилий порталининг коронавируснинг Ер сайёрасига келтираётган фойдаси ҳақидаги ҳисоботини таржима тариқасида тақдим этади.

    Аввалига Киото протоколи, кейин эса тарихий деб баҳоланган 2015 йилги Париж келишувлари, 2019 йилги халқаро саммитлар ва келишувлар орқали ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар раҳбарлари иқлим ўзгаришларига қарши умумий чоралар кўришга аҳд қилган эди. Лекин уларни ҳаракатсизликда айблаб чиққан Грета Тунберг сингари экофаолларнинг саъй-ҳаракатлари ҳам, турли мамлакатларнинг наридан-бери кўрган чора-тадбирлари ҳам атмосферага иссиқхона газларининг ташланиши миқдорини сезиларли камайтиришга олиб келгани йўқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аксинча, атмосферага чиқарилаётган углерод оксидлари миқдори йилдан йилга барибир ортиб бормоқда ва 2020 йилда ҳам ташлама газлар миқдори ўтган йилга нисбатан бир фоизга ортиши прогноз қилинган эди. Лекин ушбу соҳага оид прогноз ва таҳлиллар билан шуғулланувчи Carbon Brief ахборот-таҳлилий порталининг келтирган катта ҳажмли ҳисоботида қайд қилинишича, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган халқаро вазият оқибатидан йил якунига кўра бутун сайёрамиз миқёсидаги карбонат ангидрид (CО2) ташламалари миқдори 5,5 фоизга камаяр экан. Мана буни ҳақиқатан ҳам тарихий натижа деса бўлади.

    Коронавирус сайёрамизга ўзига хос бонус тақдим қилмоқда. Бу дегани Ер атмосфераси тахминан 5-6 фоиз иссиқхона газларидан халос бўлмоқда. Яъни Ухань коронавируси ҳаммасини бошқа ўзанга буриб юборди. Пандемия туфайли жаҳон бўйлаб завод ва фабрикаларнинг ишлаб чиқаришдан тўхташи, автомобиллар ҳаракатининг йўқ даражага тушиб кетиши, авиапарвозлар ва темир йўл қатновлари фавқулодда қисқариши натижасида ҳозирнинг ўзида атмосферага чиқарилаётган CО2 гази миқдори рекорд даражада камайди!

    Ҳисоб-китобларга кўра, биргина Европа қитъаси карантинда ўтиргани боис атмосферага ташланаётган CО2 гази миқдори уч ой аввалгига нисбатан 42 фоизга қисқарган бўлса, транспортдан чиқаётган заҳарли тутунлар миқдори эса тарихда мисли кўрилмаган 22 фоизгача камайди! Хитой учун қилинган худди шундай таҳлилларнинг кўрсатишича, мамлакат карантинда ўтирган вақтда атмосферага чиқариладиган CО2 миқдори 25 фоизга камайди.

    Таҳлиллар жаҳон миқёсидаги углерод оксидлари ташламаларининг қарийб 75 фоизини чиқарадиган йирик мамлакатлар – АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи ҳамда жаҳон нефть қазиб олиш сектори бўйича олинган сўнгги маълумотларга таянган. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тўрт давлат ва нефть секторининг ўзидаги пандемик инқироз натижасида атмосферага чиқарилаётган CО2 ҳажми икки миллиард тоннагача қисқармоқда. Бу эса юқорида айтилган 5,5 фоиз умумий қисқаришни тақдим этади.

    Бу XVIII асрдан буён фақат ва фақат ўсаётган ташлама газлар миқдорининг икки асрлик муддатдаги биринчи марта шу даражада катта қисқаришидир. Таққослаш учун келтирилишича, атмосферага CО2 ташланишининг бундан аввалги энг йирик қисқариши 1939–1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши пайтига тўғри келган. Ўшанда уруш туфайли йирик ишлаб чиқаришларнинг тўхташи оқибатида йиллик иссиқхона газлари чиқарилиши ҳажми 845 миллион тоннага камайган. 2008–2009 йиллардаги глобал иқтисодий инқироз туфайли келиб чиққан турғунлик туфайли 440 миллион тонна углерод оксиди атмосферага ташланмай қолган бўлса-да, ундан кейинги кузатилган кескин иқтисодий ўсиш натижасида бу кўрсаткич яна қайта 1,61 миллиард тоннага кўтарилиб қолди.

    Бироқ бу билан хурсанд бўлишга ҳали эрта. Иқлим ўзгаришлари бўйича қабул қилинган якуний мақсад – глобал ҳарорат исишини ўртача 1,5 даражадан оширмаслик учун углерод оксидлари миқдорининг ушбу 5,5 фоиз қисқариши барибир камлик қилади. Эслатиб ўтамиз, глобал иқлим исишининг олдини олиш учун атмосферага йиллик углерод оксидлари ташламасини 7,6 фоизга қисқартириш талаб этилади. Бунинг учун жорий ўн йилликда углерод оксидлари чиқарилиши миқдори 2,8 миллиард тоннага камайтирилиши лозим ва шунда илиш даражасини ўша 1,5 даража атрофида тўхтатилишига олиб келиши мумкин. Бунинг учун эса 2030 йилга бориб глобал миқёсда атмосферага чиқарилаётган ташлама газлар ҳажми 2010 йилдагига нисбатан 45 фоизга қисқартирилишига эришиш керак.

    Албатта, экспертлар кейинги ўн йилликда юқорида айтилган маррага ҳақиқатан ҳам эриша олинишига катта шубҳа билдирди. Бунинг учун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаган ҳолда углерод оксиди ташламаларисиз ишлайдиган технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш керак бўлади. Шундай қилиш керакки, бир бирлик ялпи ички маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган углерод оксиди ташламасини имкон қадар минимумга тушириш керак бўлади. Агар атмосферага зарарли газлар чиқармайдиган саноат технологияларига ўтилмаса, кейинги йилларда чиқариладиган углерод оксидлари миқдори 2040 йилгача ҳар йили 15 фоиздан ортавериши мумкин.

    23.04.2020, 11:33   Изоҳ (0)   126041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия экспертлари карантин чекловларини тезда бекор қилиш коронавируснинг 2-тўлқинини юзага келтириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    23.04.2020, 10:07

    Коронавируснинг инглиз тилига таъсири сабабли Оксфорд луғатига янги сўзлар киритилди

    22.04.2020, 07:14

    Ухандаги вирусологлар коронавируснинг сунъий равишда яратилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

    19.04.2020, 23:56

    Олимлар COVID-19 билан касалланганлар қачон энг юқумли бўлишларини аниқлади

    17.04.2020, 06:17

    Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади

    16.04.2020, 21:09

    Канадалик олимлар коронавирус кўпайишини блокловчи препаратни топди

    16.04.2020, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.