Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан мусулмонларга қулайлик қилиш мақсадида, республиканинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиз ёпиш ва ифторлик вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.
Мазкур тақвимда республиканинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади.
Аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотини ўқиб эшиттирганди. Унда таровеҳ намозларини уйда ўқиш тавсия қилинган.
Изоҳ (0)