Норвегия коронавирус пандемияси фонида ёпилган болалар боғчаларини яна очмоқда. Бу ҳақда Норвегия телеграф бюросига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, мактабгача таълим муассасаларининг очилишига қарамай, кўплаб ота-оналар бу каби вазиятда фарзандлари уйда қолишини маъқул кўрмоқда.
Шунингдек, 20 апрелдан бошлаб норвегияликларга ўз дачаларига боришга рухсат этилади.
Норвегия Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, апрель ойи давомида ёпилган муассасалар секин-аста очила бошлайди: боғчалар яна ишга тушади ва бошланғич синф ўқувчилари мактабга бориши, талабалар ОТМларга қайтиб, ўқишни тамомлаши мумкин бўлади. Бундан ташқари, сартарошхоналар ва бошқа кўплаб муассасалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Норвегияда коронавирус билан касалланганлар сони 7078 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда COVID-19 оқибатида 165 киши вафот этган.
Мавзуга доир: Швециялик олим карантинсиз режим кўпроқ одамларни коронавирусдан сақлаб қолиши мумкинлигини билдирди
Изоҳ (0)