Мохито иссиқ ҳавода ичиш учун энг яхши ичимликлардан бири ҳисобланади. Аксар ҳолларда мохитога алкогол қўшиб тайёрланади, лекин биз эътиборингизга алкоголсиз, катта-ю кичик ичиши мумкин бўлган рецептни ҳавола этамиз. Уни уй шароитида бемалол тайёрлаш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- Sprite (ичимлик)
- Муз бўлаклари
- Лайм
- Шакар
- Ялпиз
- Лаймни яхшилаб ювиб, қоғоз устига қўйиб қуритинг кейин икки бўлакка бўлинг. Бир бўлагини безатиш учун олиб қўйиб, иккинчисини санчқи ёрдамида эзинг.
- Шарбат солишга мўлжалланган идишга эзилган лаймни, кейин эса ялпизни қўлингиз билан майдалаб солинг.
- Муз бўлакларини ҳам солинг.
- Жараён сўнгида идишга Sprite қуйинг.
- Тайёр ичимликни ялпиз ёки стакан четига лайм қўйиб безатинг.
Мавзуга доир:
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кечки овқат учун макаронли 2 хил таом рецепти
- 10 дақиқада тайёр бўладиган 3 та баҳорий салат
- 10 дақиқада тайёр бўладиган фойдали ва мазали десерт
- Болаларга ёқадиган гречкали егуликнинг учта рецепти
- Десерт ўрнини босувчи ва осон тайёрланувчи мевали салат
- 5 дақиқада тайёрланадиган фойдали нонушта
Изоҳ (0)