Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 19 та ҳолат қайд этилди. 15 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 449 кишига етди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.
Касалланиш бўйича янги ҳолатлар Бишкекда — 5, Ўш шаҳрида — 12, Новқат туманида —2 кишида аниқланган.
Айни вақтда касалларнинг асосий қисми Ўш (130) ва Жалолобод (93) вилояти ҳисобига тўғри келмоқда. Иссиқкўл ва Боткен вилоятларида коронавирус билан касалланиш бўйича тегишли равишда 6 ва 5 та ҳолат аниқланган. Талас вилоятида эса COVID-19 бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Инфекцияни юқтириб олганларнинг 244 нафари аёл бўлса, 205 нафари — эркаклар. Стационарда 366 нафар фуқаро даволанмоқда, 11 нафарининг аҳволи оғир, уларнинг 7 нафари жонлантириш бўлимида. Ўтган бир сутка ичида стационардан COVID-19 ташхиси қўйилган 7 беморга жавоб берилган. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанганлар сони 78 кишига етди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда пандемия сабаб 15 апрелга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий этилган эди. Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, 1214 кишига етди.
Изоҳ (0)