• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирус — энг қўрқинчлиси эмас. Марказий Осиёдаги эпидемиялар тарихи

    Бугун бутун дунё COVID-19 касаллиги билан курашиш учун ҳаракат қилмоқда. Пандемия Марказий Осиё халқлари учун қанчалик таниш? Тарих аввал бундай вазиятга дуч келганми? «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов XIX—ХХ асрларда Туркистонда юз берган эпидемиялар, хусусан, вабо тарихи ҳақида маълумот беради.

    Фото: Wikipedia

    7 апрель БМТ томонидан Бутунжаҳон саломатлик куни дея эълон қилинган. 1948 йил шу куни ЖССТ устави кучга кирган кун 1950 йилдан бошлаб халқаро сана сифатида нишонланиб келинмоқда. ЖССТ ҳар йили мазкур сана муносабати билан махсус мавзуда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боради. Масалан, ўтган йили «Соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатишнинг умумий қамрови» мавзусида тарғиб қилинган эди.

    Бу йилгиси ўзгача бир вазиятга тўғри келдики, бутун дунё COVID-19 касаллиги билан курашиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳозирга келиб тўрт миллиард одам бутун дунёда изоляцияда қолмоқда. Афсуски, бу касаллик бугун Марказий Осиёни, жумладан, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб Ўзбекистонда касалликни юқтириб олганлар сони 1000 тадан ошиб кетди, тўрт нафар бемор вафот этди. Мана шундай вазиятда кутилган бу йилги Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан бугунги мақоламизни XIX—ХХ асрларда Туркистонда юз берган эпидемиялар, хусусан, вабо (холера) эпидемияси тарихига қисқача назар ташлашга бағишлаймиз.

    XIX аср биринчи чорагида Ҳиндистонда пайдо бўлган вабо — ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган ўткир инфекцион касаллик; ўта хавфли ичак касалликларидан. Турмуш шароити оғирлашгани сабабли аҳоли бошқа ерларга кўчиб кета бошлайди. Натижада, Европа, кейинчалик Бирма, Хитой, Эрон, Афғонистон, Япония ҳамда Россияга тарқаб кетади. Туркистон ўлкасига эса, асосан, Эрон, Афғонистон ва Россия орқали кириб келади. Россияда вабо 1823 йилдан 1925 йилгача 55 марта қайд этилади.

    Туркистон ўлкасида 1872—1923 йиллар орасида холера эпидемияси такрорланишдан тўхтамади. Ўша йиллар оралиғида 12 марта холера эпидемияси Туркистон ўлкасини қамраб олди. Марказий Осиёда бу эпидемиялар ўзига хос шароитда юзага келди. 1865 йил руслар томонидан Тошкентнинг эгалланишидан кейин 1867 йилдан бошлаб Марказий Осиёнинг руслар томонидан эгалланган ҳудудларида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди.

    Шу пайтдан бошлаб Туркистон Россиянинг ажралмас қисми сифатида тўғридан-тўғри бошқарув маъмуриятига бўйсунар эди. Туркистонда ҳам ўша даврга хос бўлган колониялардаги ҳудудларни сегрегация қилиш амалиёти жорий этилди. Бу нарса Тошкентда ҳам амалга оширилди. Бунда Бўзсув канали шаҳарни икки қисмга, европаликлар ва маҳаллий аҳоли яшайдиган қисмга ажратиб турарди. Аммо 1872 йилги эпидемия сегрегация сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш зарурати етиб келганини кўрсатиб берди.

    Чунки «кўринмас махлуқ» чегара билмас, миллат, дин танламас эди. Ўша даврда соғлиқни сақлаш тизимининг катта қисми фақат кўчманчилар ва уларнинг оилаларигагина кўрсатилар, маҳаллий аҳолига эса жуда кам ўрин ажратилган эди. Шундай шароитда 1880 йиллар охирларида бир нечта прогрессив қарашдаги ва немис ижтимоий тиббиётидан руҳланган рус шифокор аёллари Черняевда маҳаллий аёллар ва болалар учун 10-20 ўринли кичик диспансерлар ташкил қилишга рухсат олди. Аммо ўша пайтларда гигиена масаласи ҳам оғриқли муаммо эди.

    Фото: Wikipedia

    1872 йилги, кейин 1892 йилги эпидемиялар колониал соғлиқни сақлаш тизимининг ўзгартирилишига олиб келди. Расмийлар аҳолини ушбу даҳшатли вабодан хабардор қилиш учун анъанавий жамиятнинг турли устунларига, оқсоқоллар, имомлар ва ҳоказоларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Вабонинг авж палласи Туркистонда 1872 ва 1892 йилларга тўғри келди. 1872 йилги эпидемия 72 205 нафар одамни олиб кетган бўлса, 1892 йилгисида 47 520 киши ҳалок бўлди. Ўликларнинг анъанавий дафн қилиш мақсадида яширилиши вафот этганлар сонининг аниқ ҳисоб-китобини олишга имкон бермаган.

    Тошкент марказ билан иқтисодий алоқалар кучлилиги сабабидан энг кўп касаллик қайд этилган шаҳар бўлди. Қиёслаш учун, 1865 йилда Тошкентда 70 минг аҳоли истиқомат қилар эди. Бу рақам 90 йилга келиб 107 705 маҳаллий аҳоли, 12 981 рус миллатига мансуб аҳоли ва 10 289 нафар рус ҳарбийларини ташкил қиларди. Туркистоннинг марказий вилоятлари камроқ зарар кўрган бўлса-да, 1892 йилга келиб бу ерларда ҳам 38 минг кишини ҳаётдан олиб кетди.

    Ўша пайтларда касалликнинг кенг ёйилиб кетишига темир йўл хизматининг ишга туширилиши ҳам сабаб бўлди. Жумладан, 1888 йилда Каспиёрти темир йўли Самарқандгача етиб келди. 1892 йилги эпидемия мазкур темир йўл орқали Эрондан кириб келди.

    Темир йўл орқали Туркистонга ташиб келтирилган йўловчилар йилдан йилга ошиб борди: 1899 йилда 442 900 йўловчи, 1907 йилда 1 934 162 нафар, 1908 йилда 2 709 926 нафар ва 1909 йилда 2 981 953 нафар йўловчи олиб келинди. ХХ аср бошига келиб вабонинг тарқалиши шимолдан жанубга, ғарбдан шарққа қараб кенгайиб борди. Россиянинг маркази ва ғарбидаги эпидемик вазият Туркистонга ўзи билан касалликни олиб келган йўловчилар оқимига сабаб бўлди. 1908 йилдан 1921 йилгача юз берган тўртта холера эпидемияси Россиядан келган эди.

    «Вабо исёни»

    1892 йил содир бўлган вабо нафақат тиббий-санитар инқирозни, балки сиёсий-ижтимоий инқирозни ҳам келтириб чиқарди. Ўша йили Тошкентда тарихга «Вабо исёни» номи билан кирган қўзғалон бўлиб ўтди. 1892 йил 2 июнь куни «Туркистанское ведемости» газетасининг 22-сонида касаллик тарқалиши муносабати билан унинг олдини олиш мақсадида барча амал қилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида рус ва ўзбек тилларида маълумотлар эълон қилинди.

    Зудлик билан генерал-губернатор Алехандре Вревски касалликка қарши кураш комиссияси тузишни ва Европа шаҳарларида амалда бўлган чораларни қўллашни буюрди. Ўша пайтларда эпидемияларга қарши курашнинг асосан эмпирик, яъни тажрибадан ўтган, аммо илмий асосга эга бўлмаган усулларидан фойдаланилар эди. Кўпинча касаллар шифохонага ётқизилмади ва бу касаллик хавфини янада кучайтирди. Тиббий воситаларнинг етишмаслиги, инсон ресурсларининг камлиги вабога қарши курашни қийинлаштирди.

    «Вабо исёни».

    «Вабо исёни».
    Фото: Wikipedia

    Исённинг бошланишига мустамлакачи ҳукумат томонидан кўрилган мажбурий чоралар сабаб бўлди. Улар дафн маросимларини тақиқлаш, оҳак ва симоб хлорид билан мажбурий дезинфекция қилиниши, жасадлар, буюмлар ва шахсий жиҳозларнинг ёқиб юборилиши кабилар эди. Бундан ташқари, шаҳардаги 12 та эски қабристон беркитилиб, ўрнига тўртта янги қабристон очилиши эълон қилинди. Амалда эса биттаси очилди. Шаҳардан чиқиб кетиш тақиқланди. Бозорларнинг ёпилиши асосий даромади савдодан бўлган маҳаллий аҳолининг аҳволини оғирлаштирди.

    Касаллик тарқалишидан бир неча кун ўтиб эски шаҳарда жазо амалиётида қатнашган рус ҳарбийлари ва уларнинг оиласи яшаётган маҳаллаларга ҳам кириб борди. Эски шаҳарда Чор ҳукумати маъмурларининг дезинфекция мақсадида симоб хлориддан катта миқдорда фойдалангани сабабли аҳоли орасида заҳарланиб, ўлиш ҳолатлари кузатилди. Бу эса қўзғалон бошланишига сабаб бўлди. Юқорида айтганимиздек, мажбурий дезинфекция, касалланган фуқароларнинг буюмларининг ёқиб юборилиши, вафот этган кишиларнинг жаноза маросимларисиз, умумий қабрларда оҳак солиб кўмиб юборилиши аҳоли орасида кучли норозилик келтириб чиқарди.

    «Вабо исёни» мустамлакачи ҳукумат бошқарувининг зўравонлик ва мажбурлашга асосланганини яна бир бор кўрсатиб берди. Ваҳоланки, бу пайтга келиб бактериология соҳасида етарли ютуқларга эришилган, ҳатто вабога қарши вакцина ишлаб чиқилган эди. Аммо Чор ҳукумати вакцинани ишлатишдан бош тортади. Холера ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмаган маҳаллий аҳоли эса унга хурофот назари билан қаради ва баъзида империалистларнинг қуроли сифатида баҳолади.

    Бир қарашда қўзғалон вабога қарши кўрилган чораларга қарши кўтарилгандек тасаввур уйғотса-да, унинг сабаблари чуқурроқ эди. Чор маъмуриятинг босқинчилик сиёсати ва миллий зулмига, репрессив ва мустамлака аҳолисини эпидемия пайтларида ҳимоя қилишга қодир бўлмаган бошқарув маъмуриятига қарши кўтарилган қўзғалон эди.

    Вабо ва коронавирус орасидаги вақт, ижтимоий муҳит ва сиёсий тузумлар турлича бўлса-да, уларнинг ўхшаш тарафи чегара билмаслигидир. Нафақат чегара, балки тил, дин, ирқ танламаслиги, бой-у камбағаллигига қарамаслигидир. Мана шундай мураккаб вазиятларда ҳукумат томонидан тўғри қарорлар қабул қилиниши ва одамларнинг бу қарорларга тўғри муносабат билдириб, айтилган чораларга амал қилиши муҳим омил эканини унутмаслик лозим.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    14.04.2020, 17:05   Изоҳ (0)   275709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.