Кендалл Женнер YouTube саҳифасида, уй шароитида қандай жисмоний машқларни бажариш мумкинлиги билан ўртоқлашди. Elle нашрининг ёзишича, моделнинг шахсий тренери Гуннар Петерсон, Кендалл учун махсус уй шароитида бажариладиган машқлар дастурини ишлаб чиққан.
https://youtu.be/1Qo8y0Or-mo
Дастур барча мускулларни ишга солишга йўналтирилган 13 машқни ўз ичига олади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Тирсак билан 30 сония планкада туриш.
2. Икки қўлни текис тутиб 30 сония планкада туриш.
3. Ёнламачасига 15 сония планкада туриш.
4. Ёнламачасига планкада туриб бўш турган қўл ва оёқни 5 мартадан букиш.
5. Планкада туриб 15 сония давомида қўл ва қарама-қарши оёқни кўтариш.
6. Ҳаракатланадиган планка.
7. Тизза билан планкада туриш.
8. Ётган ҳолда 20 марта гавдани кўтариш.
9. «Велосипед» машқи — 30 сония.
10. Вертикал букилиш машқи – 20 сония.
11. «Қурбақа» машқи — 15 марта.
12. Ҳар бир оёқни 15 мартадан кўтариш.
Уйда бажариш учун тузилган дастур ичига олган мазкур машқларни 11 дақиқада давомида бажариш мумкин.
Изоҳ (0)