Юзлаб суиқасдлардан омон қолган ва Куба тарихини ўзгартирган шахс: Фидель Кастро туғилганига 100 йил тўлди
У қарийб ярим аср давомида Кубага раҳбарлик қилди, Совуқ уруш даврини бошдан кечирди, СССРнинг Ғарбий ярим шардаги энг муҳим иттифоқчиларидан бирига айланди ҳамда дунёни ядро уруши ёқасига олиб келган арбоблардан бири бўлди. Кастро ўз вақтида Тошкентга ҳам ташриф буюрган. Универмагга кирганида Куба етакчисига Ўзбекистон ССР савдо вазирининг ўзи кассирлик қилган.