Ўзбекистонда 7 апрелга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 32 649 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, энг кўп — 5 284 та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Шу сабабли Тошкент маҳаллаларида карантин тартибини назорат қилувчи юзлаб постлар ташкил этилди. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони 3 910 тани ташкил этмоқда.
Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:
- Фарғона вилоятида — 4 088 та;
- Самарқанд вилоятида — 3 194 та;
- Қашқадарё вилоятида — 2 877 та;
- Наманган вилоятида — 2 171 та;
- Сирдарё вилоятида — 2 161 та;
- Андижон вилоятида — 1 1781 та;
- Жиззах вилоятида — 1 613 та;
- Сурхондарё вилоятида — 1 533 та;
- Хоразм вилоятида — 1 330 та;
- Бухоро вилоятида — 1 320 та;
- Навоий вилоятида — 345 та;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 1 042 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат 15 март куни қайд этилган. Шу сабабли республикада коронавирус карантини тартиби амал қилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 472 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов фуқаролар интизом сақлаб, барча тартиб-қоидага амал қилиб, икки ҳафта уйда ўтирса, ҳаммаси ўтиб кетишини айтганди.
Изоҳ (0)