Ўзбекистонда коронавирусга чалинган етти нафар бемор соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига жойлаштирилган.
«Уларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар кузатиб қўйди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади», – дейилади вазирлик ахборотида.
Мавзуга доир: Наманганда коронавирусдан вафот этган онахоннинг жанозасида бирорта ҳам қариндоши қатнашмади
Изоҳ (0)