Virgin Australia авиакомпаниясининг стюардессаси коронавирус пандемияси сабаб видолашув нутқини сўзлади. Аёлнинг мурожаатини гувоҳлар видеога туширишга муваффақ бўлган.
Стюардесса Кэсси Эпплтон кўз ёшларини тия олмай, ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилгани учун йўловчилардан кечирим сўраган. Унинг тушунтиришича, ушбу рейс ўзи ва ҳамкасблари учун «яқин келажакдаги сўнггиси» бўлиши мумкинлиги билан изоҳлаган.
«Жамоамиз жуда узоқ вақт осмонни ўзининг уйи деб ҳисоблаб келди ва ерга қайтишимизни ўйлаш бироз сюрреалистик бўлмоқда», — дейди Эпплтон.
Қиз вазият яхшиланиши билан парвозларни қайта амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 600 мингдан ошди, АҚШнинг ўзида касалликка чалинганлар сони 104 мингга етган.
Изоҳ (0)