Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 27 март куни соат 9:00 ҳолатига кўра 8 нафарга кўпайиб, 83 нафарга етди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалида қилган чиқишида маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг беш нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланган.
Нурмат Отабековнинг қўшимча қилишича, беморларнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши кузатилмоқа, етти нафар беморнин аҳволи эса шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)