Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши сабабли ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Илҳом Норқулов ўрнини Марказий банк раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Зоҳидов эгаллади.
Илҳом Норқулов 2018 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти фармони билан Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Норқулов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетида таҳсил олган. Глазго университетида (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналиши бўйича магистратура мутахассислигини тамомлаган.
Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга.
Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган, 2013—2018 йилларда Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)