• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизни ҳамма унутди». Чегаралар ёпилгач, Ўзбекистонда қолиб кетган россиялик қиз ҳикояси

    Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан барча авиарейсларни бекор қилди, мамлакатга автотранспортда кириш-чиқиш йўллари ҳам ёпилди. Россияга парвозлар фақатгина чартер рейслар орқали амалга оширилмоқда. Мамлакатда қолиб кетган россияликлар қаттиқ карантин, элчихона сусткашлиги ва режалаштирилмаган чиқимларга дуч келяпти.

    Саёҳатчилар ўзга юртда фавқулодда ҳолат режимида яшамоқда: кўчага фақат озиқ-овқат учун чиқиш мумкин, меҳмонхона ва ижрачилар исталган вақтда уларни кўчага чиқариб юбора олади. TJournal россиялик саёҳатчининг Ўзбекистонда дуч келган қийинчиликлари ҳақида ёзди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    16 март куни тўрт нафар дўстимиз билан дам олиш учун Ўзбекистонга келдик — бизнинг самолётимиз мамлакатга кирган сўнгги рейс бўлиб қолди. Бундан бир кун олдин Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар топгандик. S7 авиакомпанияси вакиллари учсак бўладими деб сўраганимизда, улар ‘Режага кўра учамиз, ҳеч қандай муаммо бўлмайди’, дейишди.

    Самарқандга қўнганимиздан сўнг, бизга авиакомпания ортга қайтувчи рейсни бекор қилгани, чипта пули эса 30 кун ичида қайтарилиши ҳақида ёзилган хабар келди. Биз Россия элчихонаси билан боғланиб, юртимизга қайтиш учун анкеталарни юбордик, аммо улар ҳеч қандай ёрдам беролмасликларини билдирди. Бир ярим соат ичида боғланишга муваффақ бўлган авиакомпания вакиллари ҳам худди шу жавобни қайтарди. Ўзбекистондаги элчихонанинг айтишича, улар фақатгина чартер рейслар ҳақида хабар беради, шу сабабли уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришимиз керак экан. Россияга қачон қайта олишимиз мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейишмади.

    20 март куни яна бир бор элчихонага қўнғироқ қилиб, қаерда яшашимиз кераклигини сўрадик — ижарага олган квартирамиз муддати тугаётган эди. Улар ‘қариндош ёки дўстларникида яшаб туриш’ни маслаҳат берди. Ажойиб жавоб, ахир ҳар кимнинг исталган давлатда беш нафар меҳмонни белгиланмаган муддатга кутиб оладиган қариндошлари ёки дўстлари бор.

    Шаҳарда ҳеч қандай ваҳима бўлмаса-да, сотувчилар ва кўплаб маҳаллий аҳоли ниқобларда юрар, суҳбатлар фақат коронавирус ҳақида эди. Шаҳарда муҳит тинч бўлишига ва қариндошлар қўллаб-қувватлови борлигига қарамай, сафар максимал даражада ёқимсиз бўлди. Элчихона ва авиакомпаниядагилар тўғридан-тўғри бизнинг кераксиз эканлигимизни ва ҳеч қандай ёрдам кутиш керак эмаслигини маълум қилди. Интернетдан фойдалана олмайдиган кексалар бу каби вазиятдан қандай чиққан бўлиши мумкинлигини ўйлашнинг ўзи қўрқинчли.

    Чегаралар ёпилганидан сўнг, барча рейслар фақат Тошкентдан учаётгани вазиятни мураккаблаштирди — Самарқанддан пойтахтгача тўрт соатлик йўл. Самолётда бўш жой борлиги тўғрисида маълумот эса парвоздан икки соат олдин пайдо бўлади. Тошкентга келишга ва рейсларни шу ердан кузатишга мажбур бўлдик.

    Uzbekistan Airways’нинг чартер рейслари орқали Москвага қайтдик — авиакомпания аввалига рейси бекор қилинган йўловчиларни рўйхатдан ўтказди, шундан кейингина бўш ўринлар сотилди. Биз самолётда қолган охирги беш ўринни сотиб олдик — ҳар бир чипта 30 минг рублдан сотилди, бу икки томонга қатнаш учун сотилган чипталардан ҳам қимматроқ.

    Uzbekistan Airways’дан ташқари ‘Аэрофлот’ билан ҳам учиш мумкин эди. Икки марта қўнишни амалга ошириш орқали икки кун давом этадиган парвоз учун чипта нархи 83 минг рублни, тўғридан-тўғри рейсдаги бизнес-класс учун чипта эса 159 минг рублни ташкил этди.

    Ўзбекистонда пулсиз қолганлар нима қилиши керак — билмадим. Элчихона эвакуация учун махсус бортлар ҳақида гапираётган бўлса-да, бироқ аслида ҳар бир йўловчи чипталарни ўзи сотиб олмоқда, элчихона ҳеч қандай ёрдам кўрсатгани йўқ.

    21 март куни уйга қайтиб келдик. Самолётда кимёвий ҳимояланган костюм кийиб олган стюардесса бизга анкеталар тарқатди, Москва аэропортида эса тепловизорлар билан тана ҳароратимизни ўлчашди. Энди икки ҳафта уй карантинида ўтиришимиз керак.

    Даша, Россия

    Мавзуга доир: 

    • Чет эл фуқароларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича чартер рейсларни ташкил қилиш 3 кунга қолдирилди
    • Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий фуқароларнинг РФ ҳудудида вақтинча бўлиш муддатларининг узайтирилгани юзасидан изоҳ берди
    Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангани, у Тошкентда истиқомат қилувчи аёл экани, 11 март куни Франциядан қайтгани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 49 кишига етган.

    24.03.2020, 13:33   Изоҳ (0)   74006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Москва—Тошкент янги чартер қатновлари қачон амалга оширилиши маълум қилинди

    24.03.2020, 13:26

    Ўзбекистонда коронавирусга чалингани қайд этилган биринчи бемор Франциядан қайтгач уйида 35 кишилик байрам уюштирган

    24.03.2020, 13:03

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига иккинчи ҳафта кўтарилмоқда

    24.03.2020, 12:53

    Ўзбекистонда коронавирус аниқланган шахс билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахс тушунчаси белгиланди

    24.03.2020, 12:38

    Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади

    24.03.2020, 11:38

    Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналари фаолияти вақтинча тўхтатилди

    24.03.2020, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.