• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронахабарлар, карантин, мисли кўрилмаган чоралар, ташвиш ва хавотирлар. Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи ҳафтаси дайжести

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз. Янгиликларимиз, сезганингиздек, асосан дунёни титратган тождор вирус ҳақидадир. Энди у бизда ҳам бор...

    15 март куни Республика вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Маълум бўлишича, асли касби шифокор бўлган аёл 11 март куни Париждан учиб келган, аммо аэропортдаги текширувда касаллик аломатлари сезилмаган. Унда коронавирус аниқлангач, бирга учиб келган йўловчилар ҳам карантинга олинди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирусдан сақланиш учун ҳамма амал қилиши лозим бўлган тавсиялар
    • COVID-19 ўзидан олдинги вирусларга қараганда қанчалик хавотирли? Сўнгги йигирма йилликнинг энг хавфли эпидемиялари
    Бу воқеа Ўзбекистонда коронавирус учқунини ёқди. Кундан кунга неча нафар фуқаромизга вирус юққани ҳақида ўқимоқдамиз. Ахборот сайтлари ва каналларининг бош мавзуи коронавирус бўлиб қолди. Фуқарони ҳақиқий аҳволдан хабардор этиб туриш учун телеграмда «Koronavirus.info» канали ташкил этилиб, узлуксиз хабар ва маслаҳатлар бериб борилмоқда. Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етди. Аммо такрорий текширувда хоразмлик бўлмиш 43-беморда коронавирус аниқланмади. Айни пайтда у карантинда сақланмоқда.

    * * *

    Карантин тушунчаси маҳсулотлар нархи билан бирга юради. Ўзбекистонда карантин эълон қилиниши билан одамлар ташвиш ичида магазинларга чопди. Бу эса нархларга таъсир қилмай қолмади. Тиббий ниқоб, антисептик суюқлик, ҳожатхона қоғозлари сотувда қолмади. Картошка, ун ва ёғнинг баҳоси кўтарилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда супермаркетлар расталарини бўшатган оммавий ваҳима қандай юзага келди? Психолог изоҳ берди
    • Ўзбекистонга кириб келган коронавирус, #vahimasizkarantin ва ҳазиллашишга доим сабаб топадиган мемчилар. Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар шарҳи
    Давлат аҳволга дарҳол эътибор қаратиб, нархларни сунъий оширмасликка чақирди. Вилоятлардаги ҳокимлар бозорни айланиб нархларни текшира бошлади. Қишлоқ хўжалиги вазири «маҳсулот етишмаслиги бўлмайди», дея аҳолига далда берди. Уламолар давлат чақириғини қўллаб-қувватлаб, нарх-навонинг сунъий оширилишини ҳаром деб айтди. Айтиш лозимки, саховатпеша кишилар зарурий маҳсулотларни аҳолига бепул тарқатаётгани ҳолатлари учраб турибди.

    * * *

    Ўзбекистонда коронавирус карантини эълон қилинди. 16 мартдан хорижий давлатлар билан барча авиарейслар бекор қилинди. Наврўз сайиллари тўхтатилди. Болалар боғчалари, ўрта мактаблар ва олий таълим муассасалари (давлатникими, хусусийми, фарқи йўқ) карантинга ёпилди. Унинг ўрнига онлайн ва телевидение орқали дарслар йўлга қўйилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жума намозлари вақтинча ўқилмаслигини муфтий Усмонхон Алимов эълон қилди. Муфтий аҳолига намозларни уйда адо этишини тавсия қилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амалларни эълон қилди.

    Аввалроқ коронавирус Ўзбекистондаги март ойида бўладиган тўйларга таъсир кўрсатмайди, дейилаётган эди. Бироқ 23 мартдан тўйларнинг ўтказилиши ҳам бекор қилиниши айтилди. Энди шошилинч ҳолатдаги одамлар кам сонли одам иштирокида (суннатга мувофиқ) камтарона тўй ўтказа олади холос. Шу билан бирга, чойхона ва ошхоналар ҳам ёпилди. Фақатгина озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари ишлаб туради.

    Мавзуга доир:

    Жамоат транспортисиз Тошкент: сони ортган велосипед ҳайдовчилари, бўш кўчалар ва бекатлар — суратларда

    Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар ҳаракати тўхтатилди. Карантин вақтида ишлаган шифокорлар маоши 120 фоизга оширилиши ваъда қилинди. Халқ бошига ташвиш тушганда шифокорлар малҳам бўлишини урғулаган депутатлар айни вақтда уларнинг маоши бир неча баробар оширилишини ҳукуматдан сўради.

    Карантин қачон тугаши аниқ эмас.

    * * *

    Шавкат Мирзиёев 18 март куни ўтказган видеоселекторида коронавирус масаласига тўхталиб ўтди. Шу куни коронавирус юқтирганлар сони 15 нафарга етганди. Президент мамлакатдаги вазият тўлиқ назорат остида эканини айтиб, дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларни тилга олди. Жумладан, ресурслар борасида гапириб, «Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим», деди. Фуқароларни телеканаллардаги қизиқарли кўрсатувлардан баҳраманд бўлишга чорлади, шу билан бирга ортиқча уйдирма миш-мишлар тарқатилишини қоралади. Нефть ва газ нархининг тушиши ҳамда туристлар камайиши боис дармадимиз камайиши ҳақида гапирди. Бу борада зарур чораларни кўрсатиб ўтди.

    Президент 19 март куни ўтказилган йиғилишида ҳам барчани коронавирусдан огоҳликка чорлади. «Битта нарсани билишларинг керак: менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деган раҳбар, фуқаро, тадбиркор ва умуман оқсоқолларимиз, ёшларимиз хато қилади. Бу нарса ҳаммамизга боғлиқ. Ҳаммага таъсир қилади. Агар кимда-ким касаллигини билиб, яшириб, уйда ўтирса, халқимизга хавф-хатар етказадиган омилга айланади. Бу бўйича жиноий жавобгарлик бор», деди мамлакат раҳбари.

    * * *

    Дайжестимизда коронавирусга алоқадор бўлмаган ягона хабаримиз бор. 8 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Гулнора Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди ҳамда 13 йил тўрт ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

    Фото: Facebook / Имон Каримова

    Фото: Facebook / Имон Каримова

    Ўтган ой Гулнора Каримова президентга хат ёзиб Швейцарияда музлатиб қўйилган 686 миллион доллар миқдоридаги маблағга даъводан воз кечишга тайёрлигини билдирган эди.

    * * *

    Бу ҳафтада дунёда глобал инқироз бошланди. Инқироз барча давлатларга таъсир кўрсатади, ЯИМнинг пасайиши ёки ўсишдан тўхташига олиб келади. Коронавирус халқаро иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни тўсиб қўйиши иқтисодни музлатади, ишлаб чиқаришни тўхтатади.

    Мавзуга доир:

    • Тожикистонда коронавирусга қарамай ўтказилган Наврўз, Дональд Трампнинг далдаси ва Қозоғистоннинг «ваҳимасиз» супермаркетлари. Twitter коронавирус ҳақида
    • Коронавирусга қарши курашда ўрнак бўлаётган Жанубий Корея. Япон олимларининг COVID–19 учун малҳами. Хитойдан нималарни ўрганиш лозим? Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида
    • Коронавирус ва Америка – Эрон ихтилофи. Пандемия Яқин Шарқ сиёсий майдонида қандай ўзгаришлар ясайди?
    Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига кредит олган тадбиркорларга коронавирус сабаб имтиёз даври беришни тавсия қилди. Шунингдек, март ойининг бошида Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини кўриб чиқиб, базавий ставкани ўзгаришсиз қолдирган ҳолда 16 фоиз деб белгилади. Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 триллион сўм ажратилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хўш, коронавирус «ишдан чиқарган» соҳалар қандай қўллаб-қувватланади? 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади. 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар, уларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.

    * * *

    Ҳурматли ўқувчи, «коронахабар»ларимиз ниҳоясига етди. Барча ахборот сайтларининг бош мавзусига айланган вирус балоси тезроқ даф бўлишини тилаган ҳолда сиздан шифокорларнинг тавсияларига амал қилишингизни, шошилинч заруратсиз жамоат жойларига чиқмаслигингизни сўраймиз. Дайжестни ёзиб тугатганимизда коронабеморларимиз сони 43 нафарга етгани хабарини олдик. Кейин бир беморга вирус юққани шубҳа остидалиги айтилди. Нима бўлганда ҳам, уларнинг ҳолати оғир эмаслиги кишига бироз таскин беради.

    22.03.2020, 19:56   Изоҳ (0)   315260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда деҳқон бозорлари, супермаркет ва шифохоналар ёпилмайди. Улар одатдаги режимда фаолият олиб боради

    22.03.2020, 19:43

    ССВ «1-горбольница»га янги бемор жойлаштирилишига қаршилик кўрсатгани ҳақидаги аудиога муносабат билдирди

    22.03.2020, 17:24

    Жамоат транспортисиз Тошкент: сони ортган велосипед ҳайдовчилари, бўш кўчалар ва бекатлар — суратларда

    22.03.2020, 16:42

    «Сокол» лагерида карантинда сақланаётган тадбиркор аёл: Бизга жуда яхши қарашяпти

    22.03.2020, 15:01

    Ўзбекистон ҳукумати 65 ёшдан ошганларга кўчага чиқмасликни тавсия қилди

    22.03.2020, 12:12

    Ўзбекистонда тиббий ниқоб танқислигини келтириб чиқарганларга қатъий чоралар кўрилади

    22.03.2020, 12:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 11 май, 12:30

    Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

    Дунё | 11 май, 12:05

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.