• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Ҳаммаси болаликда қум қасрлар ва қартадан ясалган уйларни бузишдан бошланади». Маркус Зусакнинг «Китоб ўғриси» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Маркус Зусакнинг «Китоб ўғриси» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    «Китоб ўғриси» фильмидан кадр

    Флешбэк

    Иккинчи Жаҳон уруши тарихига жуда қизиққаним учун бу давр ҳақида ёзилган кўплаб асарларни мутолаа қиламан. Илк марта «Анна Франкнинг кундаликлари» асарини ўқиб чиққанимдан сўнг, шу мавзудаги китобларни яна қидира бошладим, мендаги мавзуга бўлган очлик жуда катта эди. 2008 йили талабалигимнинг илк даврларида бу китобни менга москвалик бир талаба қиз тавсия қилди. Китобни ўқиб чиққач, унда ҳатто ўз болалигимнинг айрим эпизодларини кўрдим. Асарни замонавий ғарб адабиётнинг ўша давр ҳақида ёзилган энг юксак романларидан бири деб ҳисоблайман.

    Асар ҳақида

    Китоб ўғриси – бу австралиялик ёзувчи Маркус Зусакнинг 2005 йилда ёзган романи. Асар чоп этилгач, 230 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида The New York Times бестселлерлари рўйхатида турган эди. Асар асосида 2013 йилда режиссёр Брайан Персивал томонидан фильм суратга олинган. Роман ўн қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз номига эга. Якуний ўнинчи бобнинг номи эса китоб номи билан бир хил – «Китоб ўғриси».

    Сюжет

    Роман воқеалари 1939 йил январда, нацистлар ҳукмронлиги остидаги Германияда бошланади. Романнинг бош қаҳрамони тўққиз ёшли қиз Лизель Мемингер бўлиб, у сюжет ривожланиб борган сари улғайиб боради. Лизелнинг тақдири жуда мушкул: отаси коммунистларга алоқадорлиги сабабли бедарак йўқолган, онаси эса қиз ва унинг укасига ғамхўрлик қила олмай, фарзандларини ўгай ота-оналарга беришга қарор қилади.

    Янги уйга кетишаётганда Лизелнинг укаси вафот этади ва бу воқеа қизнинг бутун ҳаётида катта из қолдиради. Лизелнинг укаси қабристонга дафн қилингач, у ерда қиз ўзининг биринчи китобини – «Гўркўвлар қўлланмаси» ни ўғирлайди. Китоб ўқиш уни шунчалик қаттиқ ўзига ром этгандики, қиз китобларни ўғирлай бошлайди, у ҳақиқий китоб ўғрисига айланади...

    Таҳлил

    «Китоб ўғриси» – бу жуда камбағаллиги ва коммунистик фаолиятда гумон қилинган она томонидан бошқа оилага берилган кичкина қизнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи романдир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    «Китоб ўғриси» фильмидан кадр

    Лизелни Роза ва Ганс Губерманлар асраб олишган ва улар қизга ўқишни, унга яқин бўлган одамларни қадрлашни ва укасининг ўлими ҳақида бироз унутишни ўргатади. Қиз доим ота-онаси билан учрашишга интилса-да, бу содир бўлмади. Уни бу дардлардан фақатгина китоблар қутқара олар эди.

    Асар мавзуси ёш қиз Лизелнинг китобларни ўқиши ва уни асраб олган отаси Гансдан олган таълимлари орқали қандай улғайиши атрофида айланади. Лизелни асраб олган Ганс ва Роза унга бирдамликни ва ҳатто очарчилик кунларида ҳам ўзиникини бошқалар билан баҳам кўришни ўргатади. Лизель ёш яҳудийни подвалга яшириб, инсонийлик ҳисси ҳамма нарсадан устун бўлиши кераклигини ва шукроналик ўсишга олиб борадиган йўл эканини тушунади. Унинг тенгдоши Руди қизнинг биринчи ҳақиқий дўстига айланади.

    Қизнинг шундай қонли воқеалар фонида ҳам китоб ўқишга қизиқиши сўнмайди. У шаҳар ҳокимининг уйидан ҳам китобларни ўғирлаб ўқийди. Китобни ўқиш учун ўғирлаш гуноҳми? Асрлар давомида инсониятни иккига бўлиб ташлайдиган бу саволнинг жавобини айнан шу китобдан олиш мумкин.

    Адабий даражада «Китоб ўғриси» романи изчил равишда ҳикоя қилинади, шеърий манбаларни ўз ичига олади. Китобнинг ҳар бир қисмида муаллиф «Ўлим» деб таърифлайдиган ҳикоячининг адабий овози романга драматик шакл беради. Роман ғайриоддий тарзда қурилган – ҳикоя Ўлим номидан олиб борилади. Ўлим - бу жуда ноаниқ тимсол, аммо унинг романдаги мавжудлиги муҳим рол ўйнайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    «Китоб ўғриси» фильмидан кадр

    Ўлим ўзининг машаққатли иши ҳақида гапиради, кўпинча китобда нима бўлаётгани ҳақида ўз изоҳларини бериб боради ва ўқувчига мурожаат қилади. Муаллиф ҳалокатли вазиятларни тасвирлаш учун қора юмордан фойдаланган, ҳикоячи бўлган Ўлимнинг номидан сарказм ва қора юморни эшитиш эса асарга ўзига хос оригиналлик ва жозибадорлик беради.

    Бу асар оилавий қадриятлар, дўстлик, инсоний тамойиллар ҳақида сўзлайди ва қийин пайтларда ҳамжиҳатлик қадриятларини биринчи ўринга қўйиш кераклигини ўргатади. Ҳикоядаги ҳар бир персонаж ўқувчига инсонлардаги қайсидир иллат ёки ҳислатларни кўрсатади.

    «Китоб ўғриси» романи Иккинчи Жаҳон уруши контекстига киритилган бўлиб, муаллиф бунда ҳикоячи сифатида бирор бир шахсни эмас, балки бу ролга Ўлимни олиши бежиз эмас.  Шу орқали муаллиф бизга романнинг таркибий қисмларидан бири ўша давр рамзи ўлим эканини кўрсатади. Ўлим, 1939 йилдан 1945 йилгача дунёни вайрон қилган Иккинчи Жаҳон урушининг ўзига хос хусусияти. «Китоб ўғриси» асари ҳам айнан шу нуқтаи назардан ривожланиб боради.

    Хулоса

    «Китоб ўғриси» — Иккинчи Жаҳон уруши шароитида Мюнхен яқинидаги шаҳарда содир бўлган тарихий воқеа. У қанчадан-қанча оддий немисларнинг фашистлар Германияси даврида юз берган яҳудийларга қарши реpressив сиёсат билан рози бўлмаганликларини кўрсатди ва қонли урушнинг даҳшатларини очиб берди. «Китоб ўғриси» ўша даврда Германияда оддий халқ орасида ҳукмрон бўлган қарашлар, қадриятларга қизиқувчилар учун жуда ажойиб асар. Кўз ёшларингизни  асар учун асраб қўйганингиз мақул. Ўқиб бўлгач эса, чуқур ўйга толиб, балки бир неча кунлаб ўйланиб юришингиз мумкин.

    Иқтибослар

    • Сиздан нафратланган боладан ҳам ёмони фақат бир киши – сизни севадиган бола;
    • Менимча, одамлар озгина вайронагарчиликни ёқтиради. Ҳаммаси болаликда қум қасрлари, қартадан ясалган уйларни бузишдан бошланади;
    • Инсоннинг буюк маҳорати бу унинг ўсиш қобилиятидир;
    • У яшашни хоҳлагани учун ўзини ўлдирди;
    • Уруш ўлимнинг энг яхши дўсти дейишади, аммо мен сизга бошқа нуқтаи назарни таклиф қиламан. Мен учун уруш имконсиз нарсани талаб қиладиган янги хўжайинга ўхшайди. У орқангизда туриб чексиз битта нарсани такрорлайди: «уни қил, буни қил ...» Ва сиз қаттиқ ишлайсиз. Сиз буни бажарасиз. Аммо хўжайин сизга раҳмат айтмайди. Бундан ҳам кўпроқ нарсани талаб қила бошлайди.

    Қизиқарли фактлар

    Австралиялик Мартин Зусакнинг «Китоб ўғриси» асарини ёзишига унинг австриялик муҳожир онасининг фашистлар Германияси ҳақидаги ҳикоялари сабаб бўлган;

    Good Reading журнали ушбу китобни «адабий марварид» деб атаган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида
    • «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гетсби» романи ҳақида
    • Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида
    • «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида
    • Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида
    • Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида
    • «Аёл йиғлай олмаса, бу даҳшатли нарса». «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳақида
    • «Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди». «Робинзон Крузо» романи ҳақида
    • «Мағрурлик камбағаллар учун ҳашаматдир». «Шахмат новелласи» ҳақида
    • Кулгили саргузаштлар ҳақида жиддий асар. «Дон Кихот» романи ҳақида
    • «Бу ўзинг билан яккама-якка шафқатсиз жанг қилиш эди». Оноре де Балзакнинг «Даҳрийнинг ибодати» новелласи ҳақида
    • «Қулликнинг энг даҳшатли томони шундаки, у ҳис-туйғуларни ўлдиради». Гарриэт Бичер-Стоунинг «Том амакининг кулбаси» романи ҳақида

    20.03.2020, 09:22   Изоҳ (0)   23641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 май, 12:25

    Саҳна ва машҳурликни ёқтирмайдиган одамови юлдузлар

    Лайфстайл | 14 май, 12:16

    Хаби Алонсо “Реал” раҳбариятига ўз режаларини маълум қилди

    Спорт | 14 май, 12:07

    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

    Реклама | 14 май, 11:55

    Қозоғистонда туғилиш кўрсаткичи кескин тушиб кетди

    Қозоғистон | 14 май, 11:50

    Афғонистон Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида мармар ҳадя қилди

    Ўзбекистон | 14 май, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.