• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг охирини ваъда қилган нодавлат секта фаолияти. Угандада нега 500 киши бир кунда ўз жонига қасд қилганди?

    2000 йилнинг 17 март куни Угандадаги «Худонинг ўн илоҳий амрини қайта жонлантириш ҳаракати» деб номланган сектанинг 500 нафар аъзоси ўзларини оммавий ёқиб юборди деган хабар дунё оммавий ахборот воситаларини ларзага келтирди. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов сирли сектанинг кирдикорлари ҳақида анъанавий тарих рукнида ҳикоя қилади.

    Собиқ фоҳиша томонидан очилган диний секта

    Ҳаракат 1989 йилда собиқ фоҳиша Кредония Мверинда томонидан, унинг муқаддас тоғда транс ҳолатида бўлгани ва у ерда Биби Марямдан хабарчи бўлишга буйруқ олганини овоза қила бошлаши ортидан ташкил этилди. Хабарчи деб эълон қилинганидан кўп ўтмай унинг биринчи тарафдорлари – бадавлат ер эгаси Жозеф Кибветере ва католик руҳонийси Доминик Катарибаболар сектага қўшилди. Улар биргаликда бир неча юз кишини ташкилотга жалб қилди ва Кибветеренинг фермасига кўчиб ўтди. Бироз вақт ўтгач, ҳаракат қонуний равишда нодавлат ташкилот сифатида рўйхатга олинди

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Секта Угандада тобора кўпроқ одамларни ўзига жалб қилиб, жамоатчилик эътиборини торта бошлади. Сўнг унинг раҳбарлари бидъатчиликда айбланди ва епископ Жон Баптист Кабуки томонидан қораланди ва лаънатланди. Бунга жавобан секта раҳбарлари Кибветерени епископ деб эълон қилиб, Жон Баптистнинг ўзини айблади.

    Сектанинг мафкураси

    Секта мафкурасининг асосини бу дунёнинг охири яқинлашмоқда, барчанинг ҳаёти тугайди ва фақат шу сектага мансуб бўлганларгина ҳалокатдан қутулиб қолади деган ғоя ташкил этарди. Охир замон санасининг олдиндан «аниқ» белгиланиши секта фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири бўлди. Биринчи бундай сана 1995 йил 9 май деб белгиланди. Кейин қиёмат санаси 25 майга кўчирилди ва 2000 йилгача мунтазам равишда ўзгариб турди.

    Сектанинг ички ташкилий тузилмаси аниқ иерархия ва секта аъзоларини унинг раҳбарларига мутлақ бўйсундириш асосида қурилган. Ҳақиқий раҳбар фақат Кредония Мверинда эди. Бу секта аъзолари ихтиёрий равишда ўз фарзандларини ҳам ҳукмрон элита қўлига топширган. Болаларни эски омборхонада катталардан алоҳида сақлашган. Уларнинг кўплари жиддий касал ва овқатланишдан маҳрум эди.

    Секта аъзолари тундан тонггача «Бокира Марямнинг уйи» деб номланган черковда ибодат қиларди. Ибодат пайтида тартиб-интизом махсус одамлар томонидан қўллаб-қувватланди. Тартибни бузганлар эса шафқатсиз калтакланди.

    Ўзини Биби Марям элчиси деб эълон қилган Кредония Мверинда – собиқ фоҳиша. Унинг шерикларидан ва сектанинг дастлабки тарафдорларидан бири Жозеф Кибветере эса сектага қўшилишдан бир неча йил олдин пойтахтнинг психиатрия шифохонасининг пациeнти бўлган, аммо орадан бир мунча вақт ўтгач, касалхонага ташриф буюришни тўхтатган.

    Секта аъзоларнинг асосий қисмини ҳаётий қийинчиликларга дуч келган ёки чуқур психологик зарбаларни бошдан кечирган одамлар ташкил қилар эди. Шунингдек, Угандада содир бўлган қонли этник тозалаш воқеаларидан омон қолганлар ва ОИTС касаллигига чалинган одамлар ҳам сектага қабул қилинди.

    Сектанинг фаолияти давомида бир нечта қочиш ҳолатлари ҳам бўлди. Масалан, юқорида айтиб ўтганимиз Кибветеренинг хотини Тереза эрини Мверинда билан хиёнат қилганликда айблагани сабаб шафқатсиз калтаклангани ортидан қочиб кетди. Католик руҳонийси Пол ҳам навбатдаги қиёмат белгиланган санада содир бўлмаганидан сўнг ўзи билан 70 нафар секта аъзоларини эргаштириб қочди. Кейинчалик Пол ушбу сектани Иблис билан алоқаси борлигини даъво қилди.

     «Худо йўлига эҳсон»

    Кейинчалик Кибветере ва Мверинда бирга яшай бошлади. Кибветеренинг хотини Тереза эса эрини зинода айблади. Воқеаларнинг бундай ривожланишидан ғазабланган Мверинда Терезани қаттиқ калтаклади ва мулкларини ёқиб юборди. Тереза ва унинг ўғли сектадан қочиб кетди. Бу воқеадан сўнг Мверинданинг қарорига кўра, сектанинг «асоси» Канунг шаҳрига кўчирилди.

    Бу ерни Мверинда «Янги Қуддус» деб номлай бошлади. 1993 йилда Кибветеренинг пуллари тугаши ортидан сектани қўллаб-қувватлаш қийинлашиб кетди. Кейин улар сектанинг барча аъзоларига ўз мол-мулкларини сотиб, пулларини раҳбарларга топширишлари кераклигини уқтирди ва тушган маблағлар сектани сақлаб қолиш учун сарфланади деб айтди.

    Мверинда бир неча бор дунёнинг тугаши ва охир замон келиши санасини белгилади, биринчисини 1995 йил 9 майда юз беради деб айтди. Лекин уни доимий равишда бошқа саналарга кўчириб юрди. Бу орада сектага янгидан янги аъзолар қўшилиб, улар ҳам ўз уйларини, мулкларини сотиб пулларини топширди.

    Бу пулларни Мверинда хоним ўз киссасига уриб юрди. Белгиланган саналарда қиёмат куни келавермагач, сектантлар ўртасида тартибсизликлар ва норозиликлар бошланди ва «хайр-эҳсон» қилинган пулларни қайтариш масаласи тобора кучайиб борди. Чунки бу одамларнинг уйлари йўқ бўлиб, секта аъзолари унинг раҳбарларига тўла боғлиқ эди.

    «Қиёмат»

    Дунёнинг охири ваъда қилинган навбатдаги сана – 2000 йил 1 январь бўлди. Аммо у яна содир бўлмади. Сектантлар ичида раҳбарларнинг фирибгар экани ҳақидаги гап-сўзлар урчий бошлади. Мверинда эса дунёнинг охири мутлақ келадиган сана деб 2000 йилнинг 17 мартини эълон қилди. Сана эълон қилингандан сўнг сектантларнинг қолган-қутган мол-мулклари ҳам тўлиқ сотилиб, нарсалари ёқиб юборилди.

    Секта аъзоларига охир замон келгунича рўза тутиш ва ибодат қилиш буюрилди. Доимий ибодатга бўлган талаб эълон қилинди - дунёнинг охирида ибодатда бўлмаган кимса нажот ва абадий ҳаётга эга бўлмайди деб айтилди. Кунларнинг бирида сектанинг ёш аъзоси Питер Ахимбесибве кўп кунлар давом этган очарчиликка чидаёлмай, ибодат қилинадиган ёпиқ бинодан қочишга муваффақ бўлди. У жамоат йиғилган бинонинг деразаларига тахталар қоқиб, ёпиб қўйилаётганини кўрди. Орадан бироз вақт ўтгач, тахминан 100 галлон бензин ёрдамида ичида сектанинг 500 нафар аъзоси бўлган бино ёқиб юборилди.

    Фожиа ортидан жиноий иш очилиб, тергов бошланди. Терговнинг дастлабки версияси оммавий суиқасд эди, аммо кейинчалик полициячилар Мверинданинг уйида болта билан чопиб ўлдирилган олтита одамнинг жасадини, шунингдек, умумий қабрда 81 кишининг жасадини ва Катарибабанинг боғида бошқа 47 кишининг жасадини топишди.

    Барча қурбонлар бўғиб ўлдирилгани аниқланди. Қўшниларнинг гувоҳликларига кўра улар одамлар билан тўла автобуслар баланд тўсиқ билан ўралган ҳудудга қандай кириб кетганини кўрган, аммо келганидан камроқ одамлар қайтиб чиққан. Шунингдек, ҳудуднинг ўзида яна юзга яқин мурдалар топилган.

    Кредония Мверинда эса қочиб кетишга муваффақ бўлди, уни ўз машинасида Уганданинг шимолига кетаётганини кўришди. Шундай қилиб ўз ақлсизликлари ва динни ниқоб қилиб олган фирибгарлар сабабли мингга яқин инсон ўзи истаган қиёматнинг қурбони бўлди... Воқеа менга «Қуёш ибодатхонаси ордени» деб номланган бошқа бир секта билан бўлиб ўтган воқеаларни эслатди. Аммо бу энди бошқа ҳикоя...

    18.03.2020, 12:47   Изоҳ (0)   97213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.