Самарқанд вилоятида Нарпай тумани 16 март куни соат тахминан 21:40 да тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Бошқарувни йўқотган Lacetti ҳайдовчиси ҳаракат йўналишини ажратиб турувчи бетон тўсиққа, ундан «Газел» микроавтобусига урилган. Енгил машина орқасидан худди шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 ва Nexia-2 автомобиллари ҳам аварияга учраган.
ЙТҲ оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ҳамда бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир нафар йўловчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Микроавтобуснинг 9 йўловчиси ҳамда Lacetti ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳи иш олиб бориб, авария сабабларини ўрганмоқда.
Мавзуга доир: Нукусда трактор ва Nexia тўқнашуви оқибатида автомобиль ёниб кетди, 2 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)