• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Аэрофлот» Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

    Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Марказий Осиё ва Европа давлатларига авиарейсларнинг вақтинча тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.

    Фото: «Og.ru»

    Фото: «Og.ru»

    Ўзгаришларга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Чекловлар, жумладан, Москва—Прага—Москва (20 март—30 апрель кунлари), Москва—Франкфурт—Москва (19 март—30 апрель) рейсларига ҳам тааллуқли.

    16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ҳам чеклаб қўйилган — Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига парвозлар 16 мартдан 30 апрелга қадар амалга оширилмайди.

    Шунингдек, 16 мартдан 30 апрелгача Москва—Салоники—Москва, 21 мартдан 30 апрелгача Москва—Барселона рейслари тўхтатилади. Бундан ташқари авиакомпания Копенгаген, Цюрих, Осло, Вильнюс, Кишинёв, Варшава, Вена ва Таллин шаҳарларига парвозларни ҳам 17 мартдан 30 апрелгача тўхтатади.

    Мавзуга доир: Москвада коронавирусни юқтирганлар сони камайтириб кўрсатилаётгани инкор этилди

    Аввалроқ «Аэрофлот» Жанубий Корея, Вьетнам ва Италияга парвозларни бекор қилганди. Қайд этиш жоиз, Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳам 16 мартдан 5 апрелгача (муддат узайиши мумкин) хориж давлатларига авиапарвозларни тўхтатган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда коронавирус аниқланди, Наврўз бекор қилинди, мактаб ва боғчалар таътилга чиқди. Асосий маълумотлар
    • Ўзбекистон коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатади. Чет элда қолган ватандошлар чартер рейсларда қайтарилиши мумкин
    Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгани, 11 март, чоршанба куни, Uzbekistan Airways’нинг Париж—Тошкент рейси билан учиб келган аёл Республика Вирусология институтига мурожаат қилгани ва таҳлил натижалари унинг коронавирусга чалингани маълум бўлган.

    Шундан сўнг унинг 9 нафар оила аъзоси, шунингдек, рейснинг Ўзбекистонда қолган йўловчилари ва улар билан мулоқотда бўлган одамлар — жами 150 киши изоляцияга олингани олинган. 16 мартдан бошлаб хорижий давлатлар билан барча авиарейслар бекор қилиниб, автотранспорт воситасида Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтатилади.

    Коронавируснинг Ўзбекистондаги март ойида бўладиган тўйларга таъсир кўрсатмаслиги, ҳукумат Ўзбекистондаги диний идораларга диний маросимлар ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича илтимос билан мурожаат қилгани айтилди. Шунингдек, барча спорт (масалан, Суперлига), маданий (жумладан, концерт) ва бошқа тадбирлар, шунингдек, Наврўз тантаналари ва у билан боғлиқ бошқа оммавий маросимлар ҳам бекор қилинган.

    Мамлакатда болалар боғчалари, ўрта мактаблар ва олий таълим муассасалари (давлатникими, хусусийми, фарқи йўқ) ҳам карантинга ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги коронавирус профилактикаси доирасида Тошкент шаҳридаги бозорлар ёпилмаслиги, Ташқи ишлар вазирлиги эса Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмаганини маълум қилди.

    Давлат солиқ қўмитаси раиси озиқ-овқат маҳсулотлари нархи назоратга олинишини билдирган.

    Кейинчалик, Франциядан учиб келган аёлнинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 март, якшанба куни соат 05:15 да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан Тошкентга келган яна бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида маълум қилди. Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 нафарга етган.

    Мавзуга доир: Коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилганини яширган ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

    15 март ҳолатига кўра бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 156 минг нафардан ошгани хабар қилинган. COVID-19 келтириб чиқарган пневмония касаллигидан ўлганлар сони 5819 нафарни, тузалиб кетганлар эса 73,9 минг нафарни ташкил этган. Касалланиш ҳолатлари дунёнинг 142 та мамлакатида қайд этилган.

    16.03.2020, 08:48   Изоҳ (0)   40083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус саросимасини аҳмоқлик деб атаган Илон Маск бир ҳафта ичида 5,5 млрд доллар йўқотди

    16.03.2020, 08:32

    Ўзбекистонга келган коронавирус, бўш пештахталар, ҳарорат ўлчаётган монах. 15 март суратлари

    15.03.2020, 23:58

    Москвада коронавирусни юқтирганлар сони камайтириб кўрсатилаётгани инкор этилди

    15.03.2020, 20:53

    Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    15.03.2020, 20:13

    Қирғизистонда ҳам мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилади

    15.03.2020, 15:39

    Коронавирус пандемияси Иккинчи жаҳон урушидан бери энг кучли инқироз деб топилди

    15.03.2020, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.