Тошкент давлат аграр университетининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ҳамда ёшларни олий таълим қамровини ошириш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Бунда Самарқанд филиалида ташкил этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув-услубий таъминотини яратиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2020/2021-ўқув йилидан филиал фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш назарда тутилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)