«Катта еттилик» (G7) давлатларининг раҳбарлари 16 март куни коронавируснинг тарқалиши муҳокамасига бағишланган фавқулодда видеоконференция йиғилишини ўтказади. Ушбу маълумотни Франция президенти Эммануэль Макрон тасдиқлаган.
«Биз 16 март куни COVID-19 коронавирусининг бутун дунёда тарқалиши муҳокамасига бағишланган фавқулодда мажлисни видеоалоқа воситасида ўтказамиз. Унда вакцина ишлаб чиқиш, касалликни даволаш усуллари, шунингдек, бу борада амалга ошириладиган иқтисодий ва молиявий чора-тадбирларни муҳокама қиламиз»,— деб ёзган Макрон Twitter’даги саҳифасида.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)