• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимлар қарғага ўхшаб қолдик, ким кўрса ҳайдаяпти». Ғузор ҳокими судья билан мулоқотини изоҳлади

    Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов телефонда судья билан бўлган мулоқотини изоҳлар экан, ҳокимларни қарғага ўхшатди. Ҳокимият ҳамда тумандаги ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тўхтаб қолганини таъкидлади.

    Саъдулла Бобоқулов.

    Саъдулла Бобоқулов.
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув ўзини Ғузор тумани ҳокими ёрдамчиси Ҳасан дея таништирган шахснинг Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақановга қўнғироқ қилиб, ҳоким сўраётганини айтиши билан бошланади. Телефон гўшагини олган ҳоким суд раисининг салом бермаганига эътибор қаратиб, «Ёшингиз кичик, салом берсангиз бўлади-ку?!» дейди. Суд раиси эса «процессда эканини» айтар экан, нима учун қўнғироқ қилаётганини сўрайди.

    Шунда ҳоким Бобоқулов «Ҳозир гаплашишга вақтингиз йўқми, қачон вақтингиз бўлади», дейди. Судья ҳокимга қабулига келиши мумкинлигини билдиради. Ҳоким, аксинча, судья унинг қабулига келиши лозимлигини талаб қилади. Бунга жавобан суд раиси «Сизнинг қабулингизга бормайман, кечириб қўясиз», дейди.

    Мазкур воқеа хусусида «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов суд раисини халқ депутатлари туман кенгаши сессиясига чақирмоқчи бўлиб қўнғироқ қилганини, суҳбат аввалида ўзини туман кенгаши раиси сифатида таништирганини айтмоқда.

    «Суд раиси халқ депутатларининг туман кенгаши сессиясида иштирок этиб, депутатларга ҳисобот бериши лозим эди, шу сабабдан ҳам судьяга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда билдирмоқчи бўлдик. Аммо эшитганингиздек, судья ҳурматсизлик қилди», — дейди Ғузор ҳокими.

    Мавзуга доир: Ғузор тумани ҳокими сайловга тайёргарликда кўзбўямачиликка йўл қўйгани боис ҳайфсан олди

    Ҳокимнинг таъкидлашича, мазкур воқеага 10-15 кун бўлган. Судьянинг овози ҳоким ёрдамчисининг телефонига ёзиб олинган.

    «Судьялар олий кенгашига хат билан чиқиб, мазкур ҳолат ҳақида билдирдик, аммо 10-12 кун ўтяптики, жавоб йўқ», — дейди Саъдулла Бобоқулов.

    Мавзуга доир: Зоир Мирзаев Яккабоғ ва Ғузор ҳокимларини одамлар билан мулоқот қилолмасликда айблади

    Ғузор тумани ҳокимининг маълумот беришича, халқ депутатлари туман кенгаши судьяга ҳисобот бериши лозимлиги хусусида ёзма мурожаат ҳам қилган.

    «Ҳокимларнинг обрўси тушиб кетяпти, айтганингни қилишмаяпти, туманни бошқаришга қийналяпмиз. Халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт ва мана энди маҳаллалар ҳам бошқармаси, вазирлиги билан гаплашяпти. Ҳокимият уларнинг олдига борса, ‘мазангни қочираман’ деяпти. Шу сабабдан ҳам ҳокимият ва ташкилотлар ўртасидаги алоқа узилиб қолди. Ҳамкорликда ишлаш керак-ку», — дейди Саъдулла Бобоқулов.

    Ғузор туманлараро суди раиси Саттор Ақанов билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо судья билан мулоқот қилиш имкони бўлмади.

    Таъкидлаш лозим, Конституциянинг 106-моддасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши белгиланган. Шунингдек, 112-моддада судьялар мустақил эканлиги, фақат қонунга бўйсуниши таъкидланган.

    Конституциянинг 99-моддаси ҳокимлар тўғридан-тўғри туман кенгаши раиси эканлигини тасдиқлаб қўяди. Унда «вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар», дейилади. Шу сабаб ҳам Ғузор ҳокими суҳбат аввалида туман кенгаши раиси эканлигига алоҳида тўхталяпти.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг декабрь ойида Қашқадарё вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда ҳокимларнинг кенгаш раиси бўлишига тўхталиб, «Бир раҳбар одам ҳам ҳоким, ҳам кенгаш раиси бўлолмайди. Керак бўлса, ҳоким кенгашга ҳисобот беради», деган эди. Шунингдек, давлат раҳбари 2018 йилнинг 28 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида ҳам ҳокимнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиш амалиётига тўхталиб, «Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин», деб таъкидлаган.

    14.03.2020, 20:51   Изоҳ (0)   91479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    14.03.2020, 20:17

    «Ўғлимнинг умри тобора тугаб боряпти, менинг эса қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти...». Комилжоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун 25 минг АҚШ доллари керак

    14.03.2020, 18:54

    Ўзбекистонликларга Франция, Испания ва Британияга бормаслик тавсия қилинди

    14.03.2020, 18:45

    Хоразмнинг Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Янгибозор ва Ҳазорасп ҳокимлари ҳам алмашиши кутилмоқда

    14.03.2020, 17:03

    Самарқандда яна бир университет филиали ташкил этилади

    14.03.2020, 16:44

    Зафар Ҳошимов ёлғон маълумотлар тарқатмасликка чақирди

    14.03.2020, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.