Янги турдаги COVID-19 коронавируси эркаклар бепуштлигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Хитойдаги Тунсзи репродуктив тиббиёт маркази шифохонаси мутахассисларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Мазкур маълумот Хубэй провинцияси ҳукуматининг сайтида пайдо бўлган, бироқ ижтимоий тармоқлардаги жўшқин муҳокамалардан сўнг ҳужжат дарҳол ўчириб ташланган.
Эълон қилинган ҳужжатда шифокорлар COVID-19 коронавируси уруғлардаги иммун гомеостазининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу каби оғиш уруғларнинг яллиғланишига ва ўз навбатида бепуштликка олиб келиши мумкин. Шу сабаб фарзанд кўришни ёки ўзининг жинсий ҳаёти сифатини сақлаб қолишни истаган эркакларга гормонлар даражасини аниқловчи тест топшириш тавсия этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)