Туркия ҳукумати туроператорларга 2019-nCoV коронавируси тарқалиши муносабати билан сайёҳлик мавсумини бошлашга шошилмасликни тавсия қилди, деб хабар берди «РБК».
Мамлакат туризм ва маданият вазирлиги меҳмонхона ва сайёҳлик фирмаларига мавсумни март ойидан эмас, апрель ойи охиридан бошлашни таклиф қилди.
Вазирлик раҳбари Меҳмет Нури Эрсойнинг фикрича, Туркияга сафарларни 15 апрелдан кейин бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Туркия савдо вазири Рухсор Пекжоннинг сўзларига кўра, вазирлик ўтказишни режалаштирган кўргазмалар ҳам кейинги ойнинг охирига кўчирилади.
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа Европадаги вазиятни инобатга олиб, коронавирусни юқтириш хавфи юқори эканлигини маълум қилди.
Аввалроқ Туркияда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат фуқароси Европага борганида коронавирусни юқтириб олган.
Изоҳ (0)