10 март куни тонгда Россиянинг Томск вилоятидаги DNS электроника ва маиший техника дўконига қўлида болға ушлаган эркак кирган ва у ерда телевизорларни уриб синдира бошлаган. Унинг ҳаракатлари савдо залидаги кузатув камерасида тасвирга туширилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Гувоҳлар полицияга қўнғироқ қилган, маҳаллий навбатчи қисм ходимлари воқеа жойига келиб қоидабузарни ҳибсга олган. Содир бўлган ҳодиса бўйича текширув-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Эркакнинг нима сабабдан телевизорларни болға билан уриб синдиргани номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)