Грузияда вояга етмаган болада биринчи бор коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Тенгиз Серсвадзе номидаги юқумли касалликлар шифохонаси бошлиғига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, коронавирус 12 ёшли ўсмирда аниқланган.
«Ўн икки ёшли болакай изоляцияда бўлган гуруҳ аъзолари билан шифохонага олиб келинди ва уларда вирус борлиги тасдиқланди», — дейилади хабарда.
Грузияда ҳозирги вақтга келиб 23 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг аксарияти Италия ва Эронга бориб келган.
Аввалроқ Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берилганди. Озарбайжонда эса коронавирус сабаб Наврўз байрами тадбирлари бекор қилинган, шунингдек, Пентагон раҳбари COVID-19 сабаб Ўзбекистонга ташрифини амалга оширмайдиган бўлди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 113 минг кишидан ошиб кетган. Даволанишга муваффақ бўлганлар 63 578 кишини ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов эса Ўзбекистонга коронавирус кириб келмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)