Владимир Путин «ТАСС»нинг «Владимир Путинга 20 та савол» лойиҳасида берган интервьюсида Россия ҳар қандай тажовузга Совет Иттифоқи фашистлар Германияси ҳужумига қандай жавоб берган бўлса, худди шундай жавоб беришини айтди.
Meduza’нинг ёзишича, журналист Андрей Ванденконинг 9 май куни машҳур бўлган «Такрорлашимиз мумкин» шиори ҳақидаги саволига Путин қуйидагича жавоб берган: «Совет Иттифоқи фашистлар Германиясининг жуда қақшатқич, даҳшатли, кечириб бўлмайдиган ҳужумига учради, биз 27 миллион кишидан айрилдик. Дунёда ҳеч қайси давлат бундай йўқотишларга дучор бўлмаган. Кимдир шу каби нарса қилишга жазм этса, биз яна такрорлаймиз».
Шу билан бирга, президент Россия воқеалар бундай ривож топишига интилмаётганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)