Жаҳонда нефть нархининг 20 фоизга тушиб кетиши фонида доллар курси 72 рублга, евро эса 82 рублга етди, деб хабар беради «РБК».
Bloomberg маълумотларига кўра, бир доллар 72,4 рублдан сотилмоқда. Савдолар ёпилиш вақтида валюта 68,5 рубль бўлган. Бир евро эса 82,37 рублга қадар кўтарилган. Бундан олдинги саволарнинг ёпилиш вақтида валюта 80 рублдан сотилган.
9 март куни Москва биржасида валюта савдолари амалга оширилмайди, чунки Россияда 8 март якшанбага тўғри келгани сабаб душанба дам олиш куни этиб белгиланган.
Мавзуга доир: Ўзбекистон валюталар бозорида ноодатий ҳолат кузатилди
Изоҳ (0)