Янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари жаҳон бўйича 105 минг кишидан ошиб кетди, коронавирус аллақачон 102 мамлакатни қамраб олди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Сўнгги бир неча сутка давомида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари Болгария, Коста-Рика, Молдова, Француз Гвианаси, Мальдив ороллари, Мальта, Фарер ороллари, Мартиника, шунингдек, Албанияда аниқланди.
Сўнгги бир сутка давомида Хитойдан ташқарида 3 610 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, аввал аниқланган беморларнинг 71 нафари вафот этган.
Хабар тўлдирилмоқда
Изоҳ (0)