• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда табиий газ нархи ошиши мумкин

    Ўзбекистонда табиий газ нархининг пастлиги соҳа ривожига тўсиқ ҳисобланади. Бу ҳақда корпоратив трансформациялар бўйича Осиё тараққиёт банки маслаҳатчиси Арильд Дирсерт «Ўзтрансгаз» компанияси ахборот хизматига берган интервьюсида шу ҳақда таъкидаб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Табиий газ учун ички нархнинг паст экани газдан самарасиз кўп фойдаланишни рағбатлантирмоқда ва газ етказиб бериш учун талаб этиладиган инвестициялар, газотранспорт тизимни хавф остига қўймоқда. Бу вазият эскирган газотранспорт инфратузилмасини бугун зудлик билан замонавийлаштиришни талаб этади», — дейди норвегиялик мутахассис.

    Арильд Дирсертнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги табиий газ сектори манфаатдор томонининг роли ва структурасини соҳага мослаштириб борса, эркин газ бозорида кузатилганидек мамлакатнинг ўзига фойда бўлади. Шунингдек, табиий газ секторида ўсиш бўлади.

    Арильд Дирсерт «Ўзтрансгаз» молиявий барқарорлиги ва ривожланиши учун компания хизмат функциялари бўйича бўлиниши зарурлигини айтди. У гапларини қайта ташкил этилган «Ўзбекнефтгаз» мисолида тушунтирди. Қолаверса, газ қазиб чиқарувчилар ўз маҳсулотини эркин бозорда сотиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.

    «Gazeta.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси мутахассиснинг фикри тез орада табиий газ нархи яна оширилишига ишора қилишини айтди. Унинг билдиришича, Ўзбекистон газ учун ички нархни жаҳон бозори даражасига етказмай, инвесторларни жалб этиши пировард мақсадга етиштирмайди. Негаки инвестор қуйи нархлар билан киритган сармоядан фойда кўрмайди.

    Ҳукумат қарор лойиҳасида 2020−2025 йилларда Ўзбекистонда табиий газ захираларининг ортиши 361 миллиард куб метрга, нефть эса 20,4 миллион тоннага етиши мумкинлиги билдирилганди. Шунинг билан ҳукумат Марказий Осиёда газ ҳабини яратиш ва биржа бозорини ривожлантиришни кўзлаган.

    Аммо бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев маълумоти бўйича, бир ҳафта давомида 41та ҳолатда 28 миллиард сўмлик (2,94 миллион доллар) табиий газ талон-торож қилингани аниқланган. Яъни соҳа бир вақтнинг ўзида коррупция, талон-торож қилишлар ҳамда самарасиз бошқарув тизими билан курашмоқда.

    Охирги марта табиий газ учун ички нарх 2019 йил 15 августда оширилган. Айни пайтда аҳолига етказиб берилаётган 1 куб метр табиий газнинг баҳоси газҳисоблагич бўлганда 380 сўмни ташкил этади. Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган газнинг нархи 660 сўм, хонани иситиш учун эса 380 сўм этиб белгиланган.

    06.03.2020, 13:07   Изоҳ (0)   45664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Freedom House Ўзбекистонни яна «эркин бўлмаган» мамлакат дея топди

    06.03.2020, 12:51

    Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари коронавирус туфайли 15 мартдан таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди

    06.03.2020, 12:22

    Ўзбекистонда гўшт нархи яна ошиши мумкин

    06.03.2020, 11:31

    Самарқандлик сенатор Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди

    06.03.2020, 09:54

    Андижон шаҳрининг бир қисми газ таъминотидан вақтинча узилади

    06.03.2020, 09:46

    Марказий банк қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

    06.03.2020, 07:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.