Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирус юқтириб олган биринчи бемор тузалди. У яқин вақт ичида касалхонадан чиқади. Бу ҳақда Москва мери ўринбосари Анастасия Раковага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Шаҳар мери ўринбосарининг маълум қилишича, биринчи бемор тузалган. Унда ўтказилган текширувлар вируснинг мавжуд эмаслигини кўрсатган. Яқин кунлар ичида у касалхонадан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ олтита янги ҳолат аниқланди. Уларнинг бештаси Москвада қайд этилган. Коронавирус сабаб мазкур шаҳарда юқори шайлик режими жорий этилди.
Мавзуга доир: Кремлда Путинни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди
Изоҳ (0)