• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Ноқулай журналист. Влад Листьев нега ўлдириб кетилган эди?

    1995 йилнинг биринчи мартида Россиянинг таниқли журналисти Владислав Листьев отиб кетилган эди. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов анъанавий тарих рукнида ҳалигача ошкор бўлмаган ушбу қотиллик ҳақида ҳикоя қилади.

    90 йилларнинг энг даҳшатли буюртма қотилликларидан бири содир бўлганига 25 йил бўлди. Кўп йиллар олдин Россия ўзининг таниқли тележурналисти Владислав Листьевни йўқотди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг тергов якунланаётгани ҳақида кўплаб баёнотларига қарамай, қотиллар ҳам, жиноятчилар ҳам ҳануз топилмади. Иш бўйича даъво муддати эса 2010 йилда тугаб бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Янги ТВ асосчиси

    ВИД телекомпаниясининг асосчиларидан бири, ОРТ бош директори ва рус кўнгилочар кўрсатувларининг яратувчиси Владислав Листьев Россияда тубдан янги телевизион тасаввурни ҳосил қилган шахслардан бири эди.

    У кўплаб телевизион дастурларнинг, шу жумладан, томошабин экранда одатий кўрадиган дастурлардан тубдан фарқ қиладиган «Взгляд» дастурининг муаллифи ва бошловчиси бўлган. Капитал-шоу «Поле чудес», «Тема» ва «Час пик» ток-шоулари ҳам шулар жумласидандир. Листьев жуда машҳур эди.

    Қотиллик

    1995 йил 1 март куни кечқурун, «марказий канал» бош директори этиб тайинланганидан 34 кун ўтгач, журналист ваҳшийларча ўлдирилди. Листьев «Час Пик» теледастурини суратга олишдан қайтиб, Новокузнецкая кўчасидаги уйининг подездига кириб, ўз квартирасига кўтарила бошлайди. Бу пайтда жиноятчилар уни зиналар орасидаги ўтиш жойида кутиб туришган. Улар тўппонча ва автоматлардан ўқ узади. Журналист воқеа жойида вафот этди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим сабаби ўнг қўлнинг олд қисмини ўқ тешиб ўтиши ва бошига отилган ўқ.

    Листьевнинг дафн маросимига ўн минглаб инсонлар ташриф буюрди, 2 март куни мамлакатда телевизион эшиттиришлар тўхтатилди – барча каналларда журналистнинг портрети ва «Владислав Листьев ўлдирилди» деган сўзлар намойиш этилди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Листьев томонидан яратилган телевизион дастурлар ҳақиқий халқ муҳаббатига сазовор бўлди. Баъзи бирлари, масалан, «Поле чудес» ва «Угадай мелодию» дастурлари ҳали ҳам намойиш этилмоқда. Унинг шарафига Краснодар ўлкаси, Армавир шаҳридаги кўча ва хиёбон ва ҳатто 4004-астероидга ном берилган.

    Москва прокуратураси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 103-моддаси «Қасддан одам ўлдириш» бўйича жиноий иш қўзғатди ва эртаси куни жиноятни тергов қилиш учун тезкор штаб тузди. Бир неча кун ўтгач, иш Бош прокуратурага олиб борилди – у ерда эса ўта муҳим ишлар бўйича терговчи Борис Уваров шуғулланди. 1995 йил августда Уваров тўсатдан Листев ишидан чиқариб олинди – материаллар бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимига юборилди.

    Тергов

    Тергов давомида олигарх Борис Березовский, Сергей Лисовский, Сергей Михайловлар ҳам сўроқ қилинди. Терговчилар турли хил жиноий авторитетларни ҳибсга олди ва ҳатто бир профессионал қотил айбни ўз бўйнига олди. Лекин энг қизиғи, уларнинг ҳеч бирига айблов қўйилмади.

    1996 йилда Бош прокуратура қотилликни уюштиришда тадбиркор Игор Дашдамиров турганини маълум қилди. Ўша йилнинг ёзида у бир неча бор ҳибсга олинди ва сўроқ қилинди. Бироқ барчаси тез тугади. Дашдамировдан кейин тадбиркор Сергей Михайловни сўроқ қилишди - у ҳам натижа бермади.

    Бир неча йил ўтди – терговчилар журналист ўлдирилишининг тўртта асосий версиясини эълон қилди. Улар турли фитналарга дуч келди – қамоқда 10 га яқин киши Листьевнинг ўлдирилганини тан олди. Бироқ текширувлар уларнинг жиноятда айбсиз эканини исботлайди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, ёлланган қотил Андрей Челишевнинг ушбу жиноятни тан олгани аниқланган, аммо у терговчиларни асосий версиядан чалғитишга урингани маълум бўлди. Профессионал қотилнинг сохта изидан сўнг тергов Владислав Листьевнинг ўлими беш киши томонидан амалга оширилганини айтди, уларнинг орасида собиқ ҳарбий хизматчилар ҳам бор эди – буюртмачилар айнан уларни ишни бажарувчилар сифатида ёллаган.

    Тергов 1995 йил 1 мартда воқеаларини қайта тиклади. Шу куни жиноятчилар журналистни машинада кузатиб турган. Улардан иккитаси бинога журналистдан олдин кирган — шериклари уларга Листьевнинг келганини айтган. Кейинчалик қотиллар чет элга - Исроил ва Чехияга қочиб кетган.

    Россия Ички ишлар вазирлиги ва Исроил расмийлари ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Орадан бироз вақт ўтгач, Тель-Авивда ёлланган қотиллардан бири Александр Агейкиннинг жасади топилгани маълум бўлди. Расмий версияга кўра у гиёҳванд моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп дозасидан вафот этган.

    Яна тергов

    2001 йил бошланган терговнинг энг реал версияларидан бири Владислав Листьевнинг ОРТ бош директори сифатидаги фаолияти эди. Бир йил ўтгач, Ички ишлар вазирлиги ходимлари тез орада журналистнинг қотилларини қўлга олишларини айтди. Кейин улар жиноятни содир этганлар тўғрисида маълумотга эга эканликларини билдирди - ўша пайтда ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра улар халқаро қидирувда бўлган.

    Ишнинг юздан ортиқ жилдлари, 2 минг нафар гувоҳлар, бошқа жиноятларнинг фош этилиши - булар 2002 йил натижалари эди. Ҳар йили Россия Бош прокуратураси Листьевнинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этаётгани тўғрисида хабарлар бериб келди.

    «Мен терговчилар ишлаётганини биламан ва улар виждонан ишламоқда, аммо улар бу ишни очишадими ёки йўқми бир нарса дея олмайман», деган эди 2005 йилда Бош прокурор Владимир Устинов.

    2009 йил 3 апрелда прокуратура тергов қўмитаси Листьевнинг ўлдирилиши бўйича терговни тўхтатди. Фожиали кундан бошлаб 14 йил ичида биринчи марта бундай қарор қабул қилинди. Тўхтатиб туриш сабаби «жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган шахснинг аниқ эмаслиги» эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    2010 йилда Листьевнинг ўлдирилиши учун даъво муддати тугади. Ўша пайтда иш материаллари ҳажми 200 томдан ортиқ эди.

    Бироқ уч йил ўтгач, Тергов қўмитаси жиноятни тергов қилиш тугалланмаганини эълон қилди. «Ушбу ишга нуқта қўйишга ҳали жуда эрта, уни тўхтатиш мумкин эмас. Жиноят ишини тергов қилиш тўхтатилди, тезкор хизматларга буйруқ берилди ва муҳим маълумотлар пайдо бўлиши билан тергов яна давом эттирилади, шунда иш давом этади», - деди Россия Федерацияси ИИВ расмий вакили Владимир Маркин 2013 йил 15 январь куни.

    2013 йил апрель ойининг бошида, Роллинг Стоне журналининг мухбири Евгений Левкович ўзининг «Сноб» порталидаги блогида Биринчи канал бош директори Константин Эрнест билан нашр этилмаган интервьюсини эълон қилди.

    Эрнестнинг Листьевга қилинган суиқасд буюртмачиси, 90 йилларнинг реклама бозоридаги етакчилардан бири, тадбиркор Сергей Лисовский бўлгани ҳақидаги гаплари энг катта резонансга сабаб бўлди. Кейинчалик «Эхо Москвы» газетасининг бош муҳаррири Алексей Венедиктов билан суҳбатда Эрнест бу маълумотни рад этди.

    Икки йил ўтгач, 2015 йил февраль ойида Тергов қўмитаси вакили Маркин қотиллик юзасидан тергов давом этаётганига ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари буюртмачиларни қидириш учун барча имкониятларни ишга солаётганига яна бир бор ишонтирди.

    2015 йил март ойида Биринчи канал бош директори Константин Эрнест Meduza билан суҳбатда Листьевнинг ўлдирилиши ҳақида изоҳ берди. «Мен буни ким ва нима учун қилганини тушунаман деб ўйлайман, аммо қонуний далилларим йўқлиги сабабли айта олмайман. Улар натижага эришдиларми? Вақтинчалик - ҳа, стратегик жиҳатдан - йўқ», деди у. Буларнинг барчаси ҳали ҳам «сир» сарлавҳаси остида қоронғуликда яширинган.

    Листьевнинг вафотидан кейин ВИД телекомпаниясининг бош директори лавозимини эгаллаган журналист Александр Любимов Озодлик радиосига 2016 йил 1 март куни берган интервьюсида қотилликнинг буюртмачиларини билмаслигини айтди. «Одамлар Владни ким ўлдирганини биламан дейишса мен ҳайрон бўламан. Чунки бу ҳақиқат бўлса, у ҳолда, бу ҳақда гапириш керак. Агар ўз фикрингизни, шубҳаларингизни айтмасангиз, унда сиз тергов идоралари ишига қарши чиқяпсиз. Менинг ҳам ўз версияларим бўлиши мумкин. Аммо улар далилсиз», деди у.

    Унинг таъкидлашича, Листьев жамоат арбоби бўлгани сабабли, унинг минглаб одамлар билан алоқалари бўлган. «Шундай қилиб, версиялар кўпайиб бормоқда, уларни интеллектуал жиҳатдан тушуниш ва мантиқий хулосага келиш жуда қийин», деди Любимов.

    Тергов яна давом этиши керак

    2020 йил 20 февраль куни Журналист Алексей Пивоваров ушбу сирли қотилликка бағишланган ўз фильмини намойиш этди. Журналистлар Ксения Собчак, Алексей Пивоваров ва Родион Чепель Тергов қўмитаси ва Бош прокуратура бошлиқлари Александр Бастрикин ва Игорь Красновга қўшма видеомурожаат ёзиб, 1995 йил 1 мартда телебошловчи Владислав Листьевнинг ўлдирилиши бўйича терговни давом эттиришни талаб қилди.

    https://www.youtube.com/watch?v=Txv1m5GA8zU

    05.03.2020, 09:24   Изоҳ (0)   99943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.